Бугун Сочи Олимпиадасининг хоккей баҳсларида эркаклар ярим финал учрашувларида майдонга тушишади. Марказий баҳс Канада ва АҚШ ўртасида кечади.
АҚШ президенти Барак Обама жамоасининг ғалабасига ишонмоқда. Президент Канада бош вазири Стивен Харпер билан икки қути пиводан гаров ўйнади.
«Мен Обама билан икки қути пиводан гаров ўйнадим. Америкаликларнинг кучли эканига шубҳа йўқ, лекин Сочида бизнинг хоккейчилар ғалаба қозонишади. Қизларимиз АҚШни финалда мағлуб этишди ва ғалабадан завқланиш учун бу ўйиннинг такрорини албатта кўраман»,- дейди Харпер.
Хабарингиз бор, кеча канадалик хоккейчи қизлар АҚШни 3:2 ҳисобида мағлуб этган ва тўртинча марта қаторасига Олимпиада чемпиони бўлишди. Бугун эса эркаклар финал йўлланмаси учун музга чиқишади.
Таъкидлаш жоизки, бу икки сиёсатчининг биринчи гаров ўйнашлари эмас. Улар 2010 йил Ванкуверда бўлиб ўтган Олимпиадада ҳам гаров ўйнашган. Канада олтин медални қўлга киритган ва Обама 24 шиша Molson пивосини ютқазган эди.