Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

"Олмалиқ"да кўрикдан ўтаётган легионерлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Кеча жамоамиз Павлодарнинг "Иртиш" жамоаси билан ўтказган ўртоқлик ўйинида икки нафар легионер кўрикдан ўтганини хабар бергандик.

Асосий таркибда майдонга тушган (Носир) Нассер Менассел 1983 йил 6 январда таваллуд топган. Марказий ярим ҳимояда тўп сурувчи бу футболчи Жазоир ҳамда Франция фуқаролигига эга. 2003-2007 йилларда Франциянинг "Гренобл" жамоасида ўйнаган Нассер  (Суратда 21-рақамда)  кейинчалик Руминия чемпионатида  ("Отопени", "Интернациональ", "Пандури", "Клуж", "Брасов") тўп сурган.  Айни вақтда у жамоамиздан кўрикдан ўтмоқда.

Иккинчи легионер эса туркманистонлик Арслонмурод Омонов қанот ярим ҳимоясида тўп суради. У бундан бир муддат аввал ҳам жамоа машғулотларида иштирок этганди.

Гай-этано Юсупов ҳақида айтадиган бўлсак, у Тошкент шаҳридан. Ҳужумчи амплуасида тўп сурувчи бу йигит 1995 йилда таваллуд топган.

Манба: www.fc-olmaliq.uz
Киритилди: 08:13, 22.02.2014.
Ўқилди: 4173 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик