Кириш Регистрация

Шаҳоб Карамий: "ОЧЛда Ўзбекистон жамоасига қарши ўйин учун алоҳида режаларимиз бор"

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси стартига ҳам тобора оз вақт қолмоқда. Бир неча дақиқа олдин мамлакатимиз чемпиони "Бунёдкор" илк тур ўйинини ўтказиш учун Саудия Арабистонига учиб кетди.

"В" гуруҳида ватанимиз шаънини ҳимоя қилувчи ягона вакилимизга "Ал-Фотиҳ", "Ал-Жаиш" ва "Фулад" жамоалари рақиб бўлади. Шулардан Эрон клуби "Фулад" ОЧЛда илк марта қатнашмоқда. Куни кеча жамоа яримҳимоячиси Шаҳоб Карамий ОФК расмий сайти мухбирлари билан суҳбатда бўлиб, айнан "Бунёдкор"га қарши ўйин учун уларда алоҳида режа борлигини бутун Осиёга маълум қилди.

"Биз биринчи марта Осиё Чемпионлар лигасида қатнашмоқдамиз. Бу турнирда ўйнаш ва Эрон шарафини ҳимоя қилиш биз учун фахрлидир. Биз ҳаммага ниммаларга қодирлигимизни ва жамоамиз қандай савияда эга эканини кўрсатиб қўймоқчимиз.

ОЧЛда янги жамоа бўлишнинг бир қанча устунлик томонлари бор. Биринчидан, халқаро миқёсда кенг тажриба орттирамиз. Иккинчидан, ҳеч ким бизнинг кучимиз ҳақида мутлақо тасаввурга эга эмас. Шундай экан, биз кўплаб жамоаларни ҳайратда қолдириш учун зўр имкониятга эгамиз.

Мақсадимиз - гуруҳ босқичидан чиқиш. Бунга эриша олишимизга қаттиқ ишонамиз ва шундан сўнг барчаси плей-офф ўйинларига боғлиқ бўлади.

Мен Ўзбекистон жамоасини биламан. Уларнинг айрим ўйинчилари шу йил аввалида 22 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатида қатнашишди. Уларга қарши алоҳида режалар ва тайёргарлигимиз бор", - дейди ўзи ҳам ўша мусобақанинг қатнашчиси бўлган 22 ёшли Карамий.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 08:17, 22.02.2014.
Ўқилди: 4099 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [4801]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [3929]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3167]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3127]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3123]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [2796]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [2790]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2548]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2517]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2238]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.