Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Дзюдо. Арслонов Германияда 3-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

21-23 февраль кунлари Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При туркумидаги мусобақа бўлиб ўтмоқда. Асосан иккинчи таркиб спортчилари билан қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоасининг натижалари ҳозирча мақтагулик эмас.

Кеча 81 килограммгача бўлган вазнда татамига чиққан ҳамюртимиз Шуҳратжон Арслонов шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлди. У бронза медалини қўлга киритган. Бу вазнда америкалик Травис Стивенс ва германиялик Свен Марех биринчи ва иккинчи ўринни эгаллашди.

Бугун 90 килограммгача бўлган вазнда Эркин Дониёров бразилиялик Эдуардо Сильва билан, Камолиддин Холмаматов эса амирликлари вакили билан татамига чиқади. Эслатиб ўтамиз, Дюсселдорф турнири Гран-При сериясининг ўнтадан бири бўлиб, унда 450 нафар полвон иштирок этмоқда. Бу мусобақага терма жамоа мураббийлари иккинчи таркиб аъзоларини олиб боришган.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 13:06, 23.02.2014.
Ўқилди: 3622 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик