Кеча "Олмалиқ" Туркияда ўзининг учинчи назорат ўйинини ўтказди.
Бу галги рақиб Белоруссиянинг "Минск" футбол клуби бўлди. Ўйин анча қизиқарли ва хавфли вазиятларга бой бўлди. Ҳисоб ҳам шунга яраша - 3:3. Сермаҳсул ўтган бу баҳсда жамоа уч марта ҳисобда олдинга борган бўлишига қарамасдан ғалабани ушлаб қола олмади.
Биринчи таймда Санжар Шоаҳмедов ҳисобни очган бўлса, танаффусга жамоалар 1:1 ҳисобидаги дуранг билан чиқишди. Иккинчи таймда дарвозабон хатосидан унумли фойдаланган Зафар Полвонов яна вакилларимизни олдинга олиб чиқди. Рақиб яна ҳисобни тенглаштиришга эришди. Учинчи гол Зоҳир Пиримов томонидан амалга оширилди. Ўйин якунланишига оз вақт қолганда "Минск" футболчилари яна ҳисобни тенглаштиришди. Белоруссияликлар киритган ҳар уччала гол стандарт вазиятларда амалга оширилди.
Ўйинни "Олмалиқ" қуйидаги таркибда ўтказди.
"Олмалиқ": Умиджон Хонимқулов, Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Шавкат Муллажонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Иқбол Акрамов, Нассер Менассел, Дилявер Абибуллаев, Арслонмурод Омонов, Санжар Шоаҳмедов, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Никита Шквирин, Диёржон Туропов, Александр Алемпиевич, Зоҳир Пиримов, Сухроб Бердиев, Азамат Исроилов, Достон Абдураҳмонов, Тимур Кагиров.
Шквирин жамоасининг навбатдаги назорат ўйини 26 февраль куни Ежевскнинг "Газовик" жамоасига қарши ўтади.