Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида теннис бўйича ўтказилаётган “Dubai Duty Free Tennis Championships” халқаро турнирининг жуфтликлар мусобақада чорак финалга чиқди.
Мукофот жамғармаси 1.928.340 АҚШ долларини ташкил этган мазкур мусобақада ҳамюртимиз ҳиндистонлик Махеш Бхупати билан баҳсларга киришди. Ушбу жуфтлик биринчи босқичда Оливер Марах / Флорин Мергя (Австрия / Руминия) дуэтини 4-6, 6-3, 16-14 ҳисобида мағлуб этишди.
Энди Истомин /Бхупати жуфтлиги ярим финал йўлланмаси учун Рохан Бопанна / Айсам -ал-Ҳақ Қурайший (Ҳиндистон / Покистон) дуэти билан куч синашадилар.
Халқаро турнир 1 мартга қадар давом этади.