Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

“Навбаҳор” мухлисларни сюрприз кутмоқда

Баҳо:
+ | -

Кейинги ҳафтада жамоамиз Тошкентда ташкил этилган навбатдаги йиғинни якунлайди. Йиғиннинг сўнгги қисмида эса иккита назорат учрашувини ўтказиш режалаштирилмоқда. Хусусан, 3 март куни футболчиларимиз “Андижон” жамоаси билан баҳс олиб боришади. 7 март санасида эса “Олмалиқ” билан куч синашиш кўзда тутилган. Айнан олмалиқликларга қарши ўйиндан сўнг жамоа аъзоларига қисқа муддатлик таътил эълон қилинади. Шу кунга қадар, мавсумлар оралиғида жамоага таклиф этилган бир қатор футболчилар билан шартнома имзолаб бўлинганлигини эътироф этиш жоиз. Хусусан, Раҳматулло Бердимуродов, Отабек Валижонов, Алишер Маҳмудов, Юрий Рижко, Дониёр Усмонов, Раббим Ҳасановлар янги мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишади. Шу билан биргаликда, 2013 йил якунига кўра жамоамиз билан амалдаги шартнома муддатлари якунланган Илҳом Бойдедаев, Азим Аҳмедов, Собир Ҳамидов ҳамда Тимур Яфаровлар билан ҳам шартнома муддатлари узайтирилди. Шу кунларда шартнома тузилмаган футболчилар билан ҳам келишувга эришилади. 

Шу ўринда “Навбаҳор” мухлисларини ўзига хос сюрприз кутаётганлигини айтиб ўтиш жоиз. Яъни жамоа мураббийлар штаби таркибдаги рақобатни ошириш мақсадида айрим футболчиларни таркибга қўшишни мақсад қилишган. “Навбаҳор”га чақирилган футболчилар шу кунларда сафга қўшилишади. Янги ўйинчилар жамоа сафига қўшилиши ҳаманоқ, бу ҳақда сайтимизда маълумот бериб ўтамиз.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:35, 01.03.2014.
Ўқилди: 4860 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик