Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Терма жамоаларда энг кўп гол урган футболчилар

Баҳо:
+2 | -

Бугун терма жамоалар миқёсида энг кўп гол урган футболчилар ҳакида маълумот бериб ўтамиз.

1. Али Даи (Эрон) 149 ўйин - 109 гол
Эрон футболи афсонаси Али Даи терма жамоалар таркибида тўп киртиш борасида мутлоқ етакчи саналади. У Эрон терма жамоаси сафида 149 учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозаларини 109 бора нишонга олишга муваффақ бўлган. Жумладан Ўзбекистон, Малдив ва Ливан билан баҳсларда «ҳет-трик», Непал, Жанубий Корея, Гуам ва Лаосга қарши ўйинларда «покер», Шри-Ланка билан учрашувда эса «флеш» соҳибига айланади. Даи терма жамоа сафида 1996-йилда 22 та, 2000-йилда эса 20 та голга муаллифлик қилишга эришади. Осиё кубокларида 3 бора қатнашган «миллат тўпурари» 1996 ва 2004 йилларда бронза медалини қўлга киритишга муяссар бўлади. Шунингдек Даи 1996 йили Осиё кубогида, 1998-йилда эса Осиё ўйинларида энг сермаҳсул тўпурарга аталган совринларни ҳам қўлга киритди.

2. Ференц Пушкаш (Венгрия) 85 ўйин - 84 гол
Венгр футболи фаxри Пушкаш «Реал»даги ўйинлари билан кўпчиликка таниш. У Венгрия терма жамоаси сафида 11 йил ҳаракат килди ва бу вақт оралиғида 85 та учрашувда 84 маротаба рақиблар дарвозабонларини xафа қилди. Шунингдек у терма жамоанинг норасмий ўйинларида 176 та голга муаллифлик қилган. Афсуски 1956 йилда футболчи ватанини тарк этганидан сўнг, қайтиб терма жамоага чақирилмади. Кейинчалик Испания термаси либосида 4 бора майдонга тушишга ҳам эришади. Ференц терма жамоа сафида 1952 йилда Олимпиада ўйинларида ғолибликни қўлга киритди, 1954-йили эса жаҳон вице-чемпиони деган номга эришади. Афсуски финалда жамоадан омад юз ўгирганди. Венгрия футболининг «олтин даври» Пушкаш кетганидан сўнг, ўз поёнига етган эди. «Маёр» лақабли футболчи XX-аср якунларига кўра Венгриянинг энг яxши футболчиси сифатида тан олинган.

3. Пеле (Бразилия) 92 ўйин - 77 гол
Футбол қироли Пеле Бразилия термасида энг кўп гол урган футболчи саналади. У терма жамоа билан кўплаб совринларга эга чиқади. Жумладан 3 марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бу натижани хозиргача, бирорта футболчи ҳам кайд эта олмаяпти. Шунингдек у икки марта Америка кубогида ҳам зафар қучади. 1959 йилда Бразилия термаси учун 11 гол уришга муваффақ бўлди. Пеле фаолияти давомида 1281 голга муаллифлик қилган. Жаҳоннинг XX-асрдаги энг яxши футболчиси сифатида эътироф этилиши бежиз эмас албатта.

4.Шандор Кочиш (Венгрия) 68 ўйин - 75 гол
Венгрия футболининг яна бир фаxри Кочишнинг натижалари хам фантастик! Шандор 68 ўйинда 75 та гол урган. Турли xил ўртоклик ўйинлари, xуллас норасмий баҳсларда Венгрия учун яна 183 та гол киритган. Кочишнинг қўлга киритган натижалари ҳам xудди Пушкашникидай. У ҳам 1956 йилда ўз ватанини тарк этади. Шундан сўнг терма жамоа эшиклари ҳам ёпилади. Xуллас Кочиш венгр футболида ўчмас из қолдира олган футболчи саналади.

5. Башар Абдулла (Қувайт) 134 ўйин - 75 гол
Қувайт футболи «юзи» Башар Абдулла, миллий терма жамоа либосида 134 учрашув ўтказиб, 75 та голга муаллифлик қилган. У Қувайт термаси учун роппа-роса 10 йил xизмат қилди. БАА ва Фаластин билан ўйинларда «xет-трик» қайд этди. 2000-йил Непал дарвозасига бешта гол уриб «флеш»га эришди. 2000-йилда шунингдек Бутанга қарши ўйинда (20:0) ажойиб натижа қайд этди. Яъни Бутанликлар дарвозасига Башарнинг битта ўзи 8 та гол уради. У Қувайт учун сўнгги голларини бизнинг дарвозамизга киритган.

6. Жон Стерн (Тринидад ва Табаго) 115 ўйин - 70 гол
Шимолий Америка қитъаси вакиллари орасида терма жамоа учун энг кўп гол урган футболчи бу Тринидад ва Табаголик Жон Стерндир. У яқиндагина ўз фаолиятига «нуқта» қўйди. Футболчи терма жамоа сафида 16 йил давомида 115 ўйин ўтказиб, 70 та голга муаллифлик қилади.

7. Xоссам Xассан (Миср) 176 ўйин - 69 гол
Мисрлик футбол афсонаси Xоссам Xассан «фиравнлар юрти» учун 176 учрашувда 69 гол киритган. Икки маротаба Намбия ва Замбияга қарши ўйинларда «xет-трик»ка эришади. Африка терма жамоалари сафида энг кўп гол киритган Xоссам Миср термаси билан 3 бора Африка Миллатлар Кубогида муваффақият қозонади. Бир бора Африка ўйинларида чемпионлик шоxсупасига кўтарилди. Шунингдек 1998-йилги Африка кубогида тўпурарликни қўлга киритади.

8. Герд Мюллер (Германия) 62 ўйин - 68 гол
Германиялик «миллат тўпурари» футболчилик фаолияти давомида бир қатор рекордларга асос солган. У 62 учрашувда фантастик натижа 68 та гол киритади. 1972-йилда Европа чемпионлиги, 1974-йили эса Жаҳон чемпионлигини қўлга киритади. 2006-йилгача жаҳон чемпионатларида, 2011-йилгача эса Еврокубокларда энг кўп гол урган футболчи сифатида тилга олинган эди.

9. Мирослав Клозе (Германия) 130 ўйин - 68 гол
Клозе афсонавий Мюллерга етиб олди. Яна битта гол эса Мирани Бундестим таркибида энг кўп гол урган футболчига айлантиради. Клозе жаҳон чемпионати бўладиган йилларда терма жамоада самарали ўйин намойиш қилади. Жумладан 2002-йили 12 та, 2006-йилда 13 та, 2010-йили эса 10 та голга муаллифлик қилган. Бу йили мундиал бўлишини инобатга олсак, Клозе яна тўпурарлик салоҳиятини кўрсатса ажаб эмас. Немис футболчиси терма жамоа билан 1 мартадан жахон вице-чемпиони ва европа вице-чеммпионлигини, шунингдек 1 марта европа чемпионати бронза медалини, 2 бора жаҳон чемпионати бронза медалини қўлга киритди. Ушбу йилги мундиалда Германияликлар ниҳоят бош совринга эга чиқишса ажаб эмас. Яна бир жиҳат, Клозе Бразилия майдонларида яна 1 та гол урса Роналдонинг жаҳон чемпионатларида энг кўп гол уриш борасидаги рекордини такрорлаши мумкин.

10. Мажид Абдулла (Саудия Арабистони) 139 ўйин - 67 гол
Мажид терма жамоа сафида 16 йил мобайнида ҳаракат қилди. Бу давр ичида 2 маротаба Осиё кубогида зафар қучди, 1 марта эса финалгача етиб борди. 1992-йилда Конфедерациялар кубогида вице-чемпионликни қўлга киритди. Саудиялик футболчи терма учун 139 учрашувда майдонга тушган ва рақиблари дарвозаларини 67 бора нишонга олишга муваффақ бўлган.

Давоми бор.

Юсупов Фурқат

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 08:31, 02.03.2014.
Ўқилди: 9685 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.