Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Олимпия шон-шуҳрати музейида тақдирлаш маросими ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон спортининг кўзгуси ҳисобланган Олимпия шон-шуҳрати музейида халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юксак натижаларни қўлга киритаётган мардонавор спортчиларимизни тақдирлаш маросимларини ўтказиш яхши анъанага айланган.

Бугун ушбу музейда куни-кеча Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилган Гран-При туркумига кирувчи йирик мусобақада 8 та олтин ҳамда 3 та бронза медалига сазовор бўлиб, жорий йил Инчеон шаҳрида ўтказиладиган ПараОсиё ўйинларига бир йўла 7 та йўлланмани қўлга киритган мамлакатимиз паралимпиячиларини тақдирлашга бағишланган тадбир ўтказилади. Бундан ташқари мазкур тадбирга Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган XXII қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимларида Ватанимиз байроғини стадион узра олиб ўтиш бахтига муяссар бўлган тажрибали спортчимиз, “Сочи-2014” ўйинларининг энг гўзал спортчиларидан бири Ксения Григорьевани ҳам таклиф этилган.

Маълумки, Олимпиада ўйинлари ниҳоясига етгач, орадан икки ҳафта ўтиб Паралимпия ўйинларига старт берилади. 7-16 март кунлари Сочи шаҳрида ўтказиладиган XI қишки Паралимпия ўйинларида биринчи маротаба мамлакатимиз спортчилари ҳам ғолиблик учун курашга киришадилар. Бугунги тадбирда Паралимпия ўйинларига йўл оладиган мамлакатимиз делегацияси аъзолари ҳам иштирок этадилар.

Спортчиларимизни тақдирлашга бағишланиб ўтказиладиган тадбир соат 16:00да бошланади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:35, 03.03.2014.
Ўқилди: 3930 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6241]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2938]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2816]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2557]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2497]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1846]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1844]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1785]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [1783]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1675]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик