Бугун «Оқ-тепа» жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
“Оқ-тепа”нинг бугунги рақиби олий лига вакили “Бухоро” бўлди. Эдгар Гесс мазкур беллашувда асосий таркиб футболчиларини синовдан ўтказди. Шунга мос равишда Александр Мочинов ҳам янги мавсумни жамоамиз бошлаши деярли аниқ бўлган ўйинчиларни майдонга туширди. Учрашув анча қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечди.
Гарчи ўртоқлик учрашуви бўлса-да, иккала жамоа аъзолари ҳам илк дақиқаларданоқ ғалаба учун ҳаракат қилишди. Ҳисоб вакилларимиз томонидан очилди. Собир Усмонхўжаев 3-дақиқадан белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, “Оқ-тепа”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 11 дақиқа ўтиб, иқтидорли ҳужумчи Алишер Шоғуломов 20 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллаб, ҳисобни 2:0га етказди. 20-дақиқада Нодир Жўраев ҳисобни қисқартирди – 2:1. Аммо ютуқ учун астойдил ҳаракат қилган тошкентликлар танаффусга 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди. Жамоанинг учинчи голига Хуршид Йўлдошев муаллифлик қилди.
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби курашларга бой тарзда ўтди. Фақат бу сафар дарвозалар бир марта ишғол этилди. 50-дақиқада захирадан майдонга тушган Евгений Кочнев белгиланган пенальтини голга айлантириб, ўйинга якуний нуқтани қўйди. Қолган дақиқаларда футболчилар харчанд уринишмасин дарвозаларни ишғол қила олишмади. Шу тариқа олий лига вакили ишончли тарзда “таслим” этилди.
Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” - “БУХОРО” – 3:2 (3:1)
4 март. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев.
“Оқ-тепа”: Илҳом Жуманов (Шоҳруҳ Эшбўтаев, 46), Нодир Тешабоев, Дониёр Усмонов, Нодир Саъдуллаев, Саид Топилов, Зафар Қорақулов, Никита Павленко (Фаррух Саъдуллаев, 60), Хуршид Йўлдошев Набижонович (Фаррух Зикрияев, 70), Собир Усмонхўжаев (Зокир Мирзааҳмедов, 61), Алишер Шоғуломов (Умид Зайниддинов, 70), Маъруф Аҳмаджонов (Хуршид Йўлдошев Хуррамович, 46).
“Бухоро”: Александр Корнейчук, Илья Ильин, Шавкат Раимқулов, Паша Тюлкин, Нодир Жўраев, Андрей Акопянц, Суҳроб Неъматов, Феруз Бобоқулов, Предраг Вуйович, Шукур Жумабоев, Равшан Арслонов.
Захирадан тушганлар: Фаррух Турдиалиев, Шерзод Шарипов, Азиз Ғуломхўжаев, Евгений Кочнев, Жамол Убайдуллаев, Умрилло Рамазонов, Элёр Акбаров.
Голлар: Собир Усмонхўжаев, 3-пенальтидан – 1:0. Алишер Шоғуломов, 14 – 2:0. Нодир Жўраев, 20 – 2:1. Хуршид Йўлдошев Набижонович, 34 – 3:1. Евгений Кочнев, 50-пенальтидан – 3:2.