Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Маҳди Али: «Бугун ютишимиз мумкин эди, аммо натижадан қониқдим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан (1:1) кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Маҳди Али иштирок этди.

— Ҳар иккала жамоа Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишган бўлса-да, кучли ўйин бўлди деб айта оламан. Иккала жамоа учун ўйин қийин бўлди. Айниқса, биринчи бўлим биз учун қийин бўлди, иккинчи бўлимда эса яхши ўйнадик. Асосий таркибнинг 4 нафар аъзоси ўйнамаган бўлса-да, уларнинг ўрнида ўйнаган футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол урди. Натижадан қониқиш ҳосил қилдим.

— Сиз Ўзбекистоннинг олимпия терма жамоасига қарши ўйинда ҳам иштирок этгансиз. Ўзбекистоннинг ўша жамоаси билан миллий терма жамоасини таққослаганда қайси бири кучли деб ўйлайсиз?
— Бу жамоаларни баҳолаш менинг ваколатимга кирмайди. Олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 2 йил аввал бўлиб ўтганди. БАА олимпия терма жамоасида ўйнаган футболчилардан бугун 8 нафари ўйнади. Футболчи 23 ёшга тўлганидан кейин ҳар қандай халқаро ўйинда иштирок эта олади. Бу ёшдан кейин футболчиларни ушлаб ўтириш керак эмас. Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ҳам кучли футболчилар бор эди.

— Бугун ҳар иккала жамоа футболчилари кўплаб техник хатоларга йўл қўйишди. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
— Асосан майдон ва унинг аҳволи бунга сабаб. Майдон юмшоқ эди ва бор куч билан ўйнашга халал берди. Шунингдек, икки кучли жамоанинг ўзаро ўйинида бундай хатолар бўлиб туради. Лекин асосий сабаб - барибир майдон.

— Гарчи натижадан қониқиш ҳосил қилган бўлсангизда, иккинчи бўлимда БАА гол уриш учун бир қанча имкониятларга эга бўлди. Шунда ҳам натижадан хурсандмисиз?
— Ҳамма ғалаба қозонишни истайди. Ғалаба қозониш - ёқимли ҳиссиёт албатта. Ўйин тугагандан кейин қандай натижа қайд этилган бўлса, буни борича қабул қилиш керак. Дуранг ҳам шунчаки қўлга киритилмади. Бунинг учун катта меҳнат қилинди. Футболчилар ғалаба учун катта иштиёқ кўрсатишди. Ўйинчиларни ўзгартириш орқали ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Сабаби, биринчи бўлимда Одил Аҳмедов ва Азизбек Ҳайдаров майдон марказини назорат қилишди. Иккинчи бўлимда гол ура олмаган бўлсак-да, натижадан хурсандман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:15, 05.03.2014.
Ўқилди: 6351 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.