Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ўсмирлар олимпиадасига йўлланмаларимиз сони 14тага етди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон оғир атлетика бўйича ўсмирлар терма жамоаси аъзолари Таиланднинг  Бангсаен шаҳрида ўтказилган ўсмир йигит ва қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишди.

Ушбу мусобақа якунларига кўра, терма жамоамиз  шу йилнинг 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказиладиган II ўсмирлар олимпия ўйинларига яна битта йўлланмани қўлга киритди.

Таиландда жамоамиз Хитой Тайпейи, Ҳиндистон ва Мўғилистон терма жамоалари қаторида қизларга бериладиган ягона йўлланмага эгалик қилишга мушарраф бўлди. Бунгача терма жамоамиз ўсмир йигитларида иккита йўлланма бор эди.

Мусобақаларда Осиёнинг 26 та мамлакатидан 67 та қиз ва 111 та ўсмир йигитлар иштирок этишди. Терма жамоамизнинг ушбу муваффақиятида  Зарнигор Абдураҳмонова (10-ўрин), Нозима Низомиддинова (7), Гулноза Аҳмадова (11), Нилуфар Эркинова (5), Дина Тажиева (6), Мадина Мингбоева (7), Камила Абдуллаева (6)ларнинг ҳиссаси бор.

Айни пайтгача Нанкиндаги мусобақаларга йўлланма олганларнинг сони ўн тўрттага етди. Улар бадиий гимнастикачи қизларимиз  Анора Давлатова (кўпкураш), Комилабону Рустамова, Сабрина Рамазанова, Гўзал Райманова, Ирина Салех, Карина Тоғаева, Фарангиз Аҳметова (жамоавий мусобақалар), дзюдочи Суҳроб Турсунов, академик эшкакчиларимиз Юлдуз Кулгавая, Шаҳбоз Абдужабборов. Бундан ташқари, оғир атлетика бўйича учта ва байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича битта йўлланмалар нақд қилиб қўйилган. Нанкиндаги мусобақаларга қадар эркин, юнон-рум, аёллар кураши, спорт гимнастикаси, трамполин,  бокс, енгил атлетика, таэквондо, сузиш, отиш, қиличбозлик, триатлон ва бошқа спорт  турлари бўйича ўтказиладиган саралаш мусобақаларида яна йўлланмаларни қўлга киритиш имконияти бор.

Манба: www.12news.uz
Киритилди: 11:19, 09.03.2014.
Ўқилди: 3704 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.