Кириш Регистрация

«Сeонгнам» ва Сeрвeр Жeпаров мавсумни мағлубият билан бошлади

Баҳо:
+2 | -

Кеча «Поханг Стилерз» - «Улсан Хёндэ” ўйини билан старт олган Жанубий Корея Кей-лигаси бугун давом эттирилди. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган «Сеонгнам» клуби 1-турни сафарда «Кёнгнам»га қарши ўтказди.

Мавсумга тайёргарликни Туркияда олиб борган сеонгнамликлар ўйинда устунликка эришган бўлсалар ҳам мағлубият аламини тотишга мажбур бўлдилар. Учрашувни бир хужумчи билан бошлаган «Сеонгнам» сафида Жепаров ҳужумчи ортида тўп сурди. Корея ОАВларига кўра, ҳамюртимиз учрашувда бир қанча узатмалари билан «Сеонгнам»нинг ҳужум чизиғини тўп билан таъминлаб турди. Сервер Жепаров 82-дақиқада ўз ўрнини Ким Сонг Жунга бўшатиб берди.

Учрашув якунланишига икки дақиқа қолганида Кёнгнамнинг австралиялик химоячиси Люк Девере томонидан киритилган ягона гол майдон эгаларига мавсумдаги илк ғалабани олиб келди. Кей-лиганинг кеча ва бугун бўлиб ўтган ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилган:

Поханг Стилерз - Ульсан Хёндэ - 0:1
Чонбук - Бусан - 3:0
Сеул - Чуннам - 0:1
Кёнгнам - Сеонгнам - 1:0
Сангжу - Инчеон 2:2
Жежу Юнайтед - Сувон 0:1

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:04, 09.03.2014.
Ўқилди: 3217 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5397]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4277]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3813]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3570]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3333]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3163]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [2946]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2498]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2423]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [2169]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.