Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Йозеф Блаттер: «Европа жамоаларига Бразилияда қийин бўлади»

Баҳо:
+ | -

ФИФА президанти Зепп Блаттер "AS" нашрига интервью бериб, олдинда турган ЖЧ борасидаги долзарб саволларга жавоб қайтарди.

— ЖЧ бошланишига 3 ой қолганида Бразилиядаги бир нечта стадионлар ҳали тайёр эмас. Бу ҳолат сизни қанчалик хавотирга солмоқда?
— Стадионлар тайёр бўлади. Бу менинг биринчи Мундиалим эмас, сизни ишонтириб айтаманки, стадионлар тайёр бўлади. Ҳа, айрим муаммолар бор. Масалан, Сан-Паулудаги стадионда авария содир бўлган. Аммо, умуман олганда, бразилияликлар ЖЧни ўтказишга тайёр.

— Конфедерацилар кубоги пайтида бўлганидек норозилик акциялари ўтказилиб, ЖЧ ва ФИФАга соя солишидан қўрқмайсизми?
— Ҳаммаси яхши ўтишига ишонаман. Биз ўз ҳиссамизни қўшишни ва ижтимоий норозилик акцияларини хотиржам қилишни истаймиз. Ҳар ҳолда Бразилияда 200 миллион футбол ишқибозлари бор.

— Конфедерациялар кубоги очилиш пайтида сизга ва Бразилия президентига нисбатан хуштакбозлик қилишди. Шундай ҳолат яна такрорланса, энди нима қилиш кераклигини биласизми?
— Бундай ҳолат юзага келишини ҳеч ким билмайди, мен пайғамбар эмасман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам энди ниманидир ўзгартиришга кеч бўлди. Очилиш маросимини расмий нутқларсиз ўтказамиз.

— Европа жамоалари Жанубий Америкада ўтказилган ЖЧларида ҳали бирор марта ҳам чемпионликни қўлга киритишмаган. Бу сафар ҳам шундай бўлармикан?
— Албатта, Жанубий Америка жамоалари ғалаба қозонишни исташади. Мен фақат Бразилия ёки Аргентинани, балки Чили ва Уругвайни ҳам назарда тутмоқдаман. Шунингдек, Колумбия ҳам кучли жамоага эга. Уларнинг барчаси Европа жамоасининг чемпион бўлишига қаршилик кўрсатишади. Европанинг ўзига ҳам Бразилияда ғолиб чиқиши қийин бўлади. Лекин кўҳна қитъада Испания, Германия ва Италия каби жамоалар бор, уларга осон бўлмайди. Ушбу тўқнашувларни кузатиш қизиқарли бўлади.

— Сиз бешинчи марта ФИФА президентлигига ўз номзодингизни қўймоқчисиз. Жаҳон футболига яна нима бера оласиз?
— Биз жаҳон ҳамжамиятининг ижтимоий-маданий ҳаётига мослашиб бормоқдамиз. Биз бундан кейин ҳам ташкилот сифатида ривожланишни истаймиз. Инсонларнинг соғлом турмуш тарзини яхшилаш борасидаги дастурларни амалга оширишда давом этамиз, бутун дунё бўйлаб ёшларни ҳалол ўйинга чорлаш борасида ишлаймиз.

— ЖЧ-2022ни ўтказиш билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда. ФИФАнинг навбатдаги съездида принципиал қарорлар қабул қилинадими?
— ФИФА конгресси Қатарнинг маданий ва ижтимоий ҳолатини инобатга олиб қарор чиқаради.

— Украина билан боғлиқ муаммолар туфайли Россияни кескин танқид қилишмоқда. ФИФА томонидан ушбу ҳаракатларга нисбатан қандайдир чоралар кўриладими?
— Биз Россия-2018 ва Қатар-2022 борасида ўз режаларимизн ўзгартирмаймиз. Аввал Бразилиядаги чемпионатн ўтказиб олайлик. Россиядаги чемпионат борасида ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Қатардаги чемпионат борасида муаммолар бор, лекин биз барчанинг манфаатларидан келиб чиқиб уларни ҳал қиламиз.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 09:50, 12.03.2014.
Ўқилди: 3889 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.