Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Андижон" жамоаси раҳбарият ва мухлислар билан учрашув ўтказди

Баҳо:
+ | -

Ҳар йили чемпионат бошланиши олдидан “Андижон” жамоамизни мухлислар билан учрашуви бўлиб ўтади. Одатдагидек бу йил ҳам ишқибозлар билан учрашув ташкил этилди. Кеча Андижон шаҳридаги З.М.Бобур номли мусиқали драма ва комедия театрида “Андижон” жамоаси мураббийлари ҳамда футболчилар мухлислар билан учрашди.

Ушбу тадбирда Андижон вилояти ҳокими Андижон футбол федерацияси президенти Шуҳрат Қўшақбоевич Абдураҳмонов, Андижон шаҳри ҳокими Н.Ғ.Алимов ва Андижон вилояти ички ишлар бўлими бошлиғи Д.Р.Бобожонов ҳам иштирок этишди.

Дастлаб Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ.Абдураҳмонов сўз олиб “Андижон” жамоаси аъзолари ҳамда ишқибозларни кириб келаётган янги футбол мавсуми ва “Наврўз” байрами билан табриклади. Вилоятимиз ҳокими бошланаётган янги мавсумда “Андижон” клубига омад тилади ҳамда жамоамизнинг ўз майдонидаги барча учрашувларида стадионга келиб мухлислар билан бирга бўлишини ваъда берди. Шу билан бирга Ш.Қ.Абдураҳмонов “Андижон” жамоаси учун моддий ва манъавий ёрдам беришини ҳам айтиб ўтди. Вилоятимиз раҳбари учрашувга “қуруқ” қўл билан келмаганини маълум қилиб жамоа учун 600 млн. сўм тақдим этди.

Шундан сўнг “Андижон” жамоамиз бош мураббийи Азамат Абдураимов сўз олиб ўз фикрларини билдирди. “Аввало бутун жамоа номидан Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Қўшақбоевичга бизни қўллаб-қўвватлаётгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Биз мухлислар билан учрашувни узоқ кутдик. Уч ой мобайнида мавсумга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик. Сафимизга 10дан ортиқ янги футболчиларни қўшиб олдик. Шунингдек, легионерлар таклиф қилдик. Чиройли ўйинларимиз билан мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз”.

Шундан кейин жамоамиз сафига қўшилган янги ўйинчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, мухлислар бу футболчиларни қайси рақамларда ўйнашларини ҳам билиб олишди. Дарвозабонлардан Муҳиддин Худоёровга 1-рақам берилган бўлса, Темур Ғаниев 32-рақамда майдонга тушади. Ҳимоячилардан Жамшид Мирабдуллаев 2, Алексей Касьян 5, Темур Султонов 20, Сергей Даценко 23-рақам остида ўйнашади. Бундан ташқари Мирзакамол Камлов 17, Шаҳзод Шаймонов 18, Анвар Ражабов 10, Шуҳрат Мирхолдиршаев 11, Виктор Расков 13 ва Алишер Азизов 88-рақамли футболкаларда тўп суришади.

Мазкур тадбирда Андижон вилояти ҳокими “Андижон” клубига янги президент тайинланганини эълон қилди. Андижон вилояти ички ишлар бўлими бошлиғи Д.Р.Бобожонов “Андижон” жамоаси президенти этиб тайинланди. Ўз навбатида Дилшод Раҳматуллаевич ҳам “Андижон” жамоасига янги мавсумда омад тилади.

Тадбир давомида “Андижон” жамоаси футболчилари номидан Расул Раҳмонов ҳамда “Андижон” фан-клуби раиси Нодирбек Тўйчиев ҳам сўзга чиқиб ўз фикрларини билдиришди.

Тадбирнинг сўнгги қисмида мухлислар бош мураббий Азамат Абдураимов ҳамда футболчилардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 08:09, 14.03.2014.
Ўқилди: 3953 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.