"Наполи" дарвозабони Пепе Рейна жамоасининг Европа лигаси нимчорак финалининг илк ўйинида сафарда "Порту"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бергани адолатли натижа бўлганини айтиб ўтди. Шу билан бирга, у жавоб ўйинидаги муваффақиятга умид билдирди.
"Биз яхши ўйин кўрсатганимиз йўқ, аммо бир қанча вазиятлар ярата олдик. Натижа бизни қониқтирмайди, лекин у ҳаққоний. Энди фақат ўз уйимиздаги ўйинда ўз мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишимиз шарт", - деган Рейнадан иқтибос келтириб ўтди Mediaset.