Сўнгги мавсумни Тошкентнинг «Локомотив» ва Фарғонанинг «Нефтчи» клубида ўтказган тажрибали ҳужумчи Зайниддин Тожиев куни кеча «Динамо»нинг Самарқанддаги мавсум олди сўнгги машғулотларига келиб қўшилди.
Тажрибали ҳужумчи бугун жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чекди ва жорий мавсумни Самарқанд клубида ўтказадиган бўлди. Ушбу футболчини жамоамиз ПФЛ «заявка»сидан ўтказиб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ ҳимоячи Асрор Алиқулов, яримҳимоячи Ғулом Уруновлар ҳам шартномага имзо чекишганди.