Россиялик профессионал боксчи Александр Поветкин WBA версияси бўйича доимий чемпионлик камарини ўзига қайтариши мумкин, агар у кубалик Луис Ортис билан жанг ўтказадиган бўлса.
WBA ташкилоти Поветкин Ортис билан жанг ўтказишини талаб қилмоқда. Россиялик боксни рақибини мағлуб этса, WBA суперчемпионлиги учун даъвогарга айланди. Бу камар ҳозирда Владимир Кличкога тегишли.
Супер оғир вазнли Поветкин WBA чемпионлик камарига эгалик қилган. У 2011 йилда ўзбекитонлик Руслан Чагаевни мағлуб этганидан кейин чемпионликни қўлга киритганди. У ушбу камарни 4 марта ҳимоя қилди ва ўтган йилнинг октябрь ойида Кличкога ютқазди.
Ҳозирги пайтда WBA рейтингида кубалик Ортис 2-ўринда жойлашган бўлса, Поветкин 3-поғонани банд этган.
Поветкин шу пайтгача 27та жанг ўтказиб, шундан 26тасида ғалаба қозонган бўлса, кубалик 20та жангнинг барчасида ғолиб чиққан.