Пойтахт вилояти вакиллари – “Металлург” ва “Олмалиқ” жамоалари учрашувлари доимо қизиқарли ва муросасиз курашлар остида ўтиб келаяпти. Буни 12 та учрашувда дарвозаларга 48 та гол киритилганлигидан ҳам билиб олиш мумкин. Ўзаро ўйинларда биз деярли тенгликнинг гувоҳи бўламиз.
Учрашувларнинг 5 тасида бекободликлар, 6 тасида эса олмалиқликларнинг қўли баланд келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 22:25, “Олмалиқ” фойдасига. Мазкур жамоаларнинг ўйинида ҳакамлар дарвозалар томон олти марта 11 метрлик белгидан жарима зарбаси тепилиши кераклигини кўрсатишган. Улардан 4 таси бехато амалга оширилган. 3 марта олмалиқликлар, 1 марта бекободликлар гол киритишган. 2 марта эса “Олмалиқ” ўйинчилари пенальтидан фойдалана олишмаган. Бундан кўриниб турибдики ҳакамлар кўпроқ олмалиқликларга “ён босишган”.
Дербини Игор Худойдотов ва Шерзод Қосимовлар икки мартадан бошқариб боришган. Қизиқарли маълумотлардан яна бири, “Олмалиқ” ҳимоячиси Мурод Ҳамроев ҳисобида битта автогол мавжуд.
Қуйида барча ўйинлар статистикаси билан танишинг.
ОТМК - МЕТАЛЛУРГ - 1:0 (1:0). 29.03.2008. 3-тур. 3000 томошабин.
Гол: КонстантинКанин (24).
МЕТАЛЛУРГ - ОТМК - 1:1 (0:1). 13.11.2008. 28-тур. 4955 томошабин.
Голлар: Умид Тожимов (75) – Бахтиёр Тоғаев (15).
ОЛМАЛИҚ- МЕТАЛЛУРГ- 2:1 (0:1). 07.03.2009. 2-тур. 4714 томошабин.
Голлар: Абумуслим Богатирев (47, 56) – Мурод Ҳамроев (39-а).
МЕТАЛЛУРГ - ОЛМАЛИҚ - 3:2 (2:1). 05.11.2009. 29-тур. 5012 томошабин.
Голлар: Илёс Қурбонов (3), Ғулом Ҳалимтоев (35), Ҳикмат Ҳошимов (74-п) – Анвар Раҳимов (10), Мўйдин Мамазулимов (83).
МЕТАЛЛУРГ - ОЛМАЛИҚ - 1:0 (1:0). 24.04.2010. 6-тур. 5736 томошабин.
Гол: Шуҳрат Йўлдошев (11).
ОЛМАЛИҚ - МЕТАЛЛУРГ - 3:2 (0:1). 25.09.2010. 21-тур. 2561 томошабин.
Голлар:Мўйдин Мамазулимов (62, 90+1), Носир Отақўзиев (69) – Умид Тожимов (29), Шуҳрат Йўлдошев (90+3)
ОЛМАЛИҚ- МЕТАЛЛУРГ- 4:1 (0:0). 12.05.2011. 8-тур. 4717 томошабин.
Голлар: СобирУсмонхўжаев(67)Мўйдин Мамазулимов(79-п)Исроил Эргашев(86), Зоҳир Пиримов (90+2) – Ғулом Ҳалимтоев(89).
МЕТАЛЛУРГ- ОЛМАЛИҚ- 4:3 (2:0). 09.09.2011. 19-тур. 3852 томошабин.
Голлар: БоянКалевич (11)Илёс Қурбонов(13, 58), Зоҳид Абдуллаев (69) – Мўйдин Мамазулимов (76-п, 88)Александр Лупашко (85).
ОЛМАЛИҚ - МЕТАЛЛУРГ - 3:2 (2:1). 20.05.2012. 9-тур. 3272 томошабин.
Голлар: Олег Зотеев (31), АзаматИсроилов(33),Зафар Холмуродов (81) –Сардор Расулов (6), Шоҳназар Норбеков (85).
МЕТАЛЛУРГ - ОЛМАЛИҚ - 4:3 (1:2). 04.09.2012. 18-тур. 2152 томошабин.
Голлар: Миртўра Акбаров (9), Зоҳид Абдуллаев (58, 61, 79) – Александр Лупашко(19), Суҳроб Бердиев (45+1), Достон Абдурахмонов (89-п).
«МЕТАЛЛУРГ» – «ОЛМАЛИҚ» - 2:1 (2:0). 10-тур. 31.05.2013.3126 томошабин
Голлар: Дилмурод Каримов (22, 33) – Зафар Полвонов (51).
«ОЛМАЛИҚ» – «МЕТАЛЛУРГ» – 2:1.17-тур. 25.08.2013. 2331 томошабин.
Голлар:О. Навкаров (65), З. Полвонов (70) – Ж. Бобоев (60).
«ПСЖ»: «Барселона» бизни Дро бўйича алдади [4709]
Роналду ўз ватанига кетиб қолган [3810]
Криштиану Роналду «Ан-Наср»ни тарк этди. Фото [3343]
Аргентина терма жамоаси юлдузи «Реал»га ўтишни орзу қилишини маълум қилди [2896]
«Манчестер Сити» Гвардиола ўрнига 3 нафар номзоддан иборат шорт-лист тузиб чиқди [2548]
Роналдунинг "Ан-Наср" билан шартномасида товон пули бор [2438]
Дюгарри: «Ренн» «Ливерпуль»дек аҳмоқни топа олди» [1847]
Гвардиола "Ньюкасл"га қарши ўйин олдидан "Сити" жиддий йўқотишга учраганини маълум қилди [1793]
ZO'R TV бугун «Барса»нинг Испания кубоги ўйинини жонли эфирда намойиш этади [1787]













