Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

ОФК Осиё кубоги-2015 қуръаси механизмини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги-2015 учун қуръа механизмини расман эълон қилди. 26 март куни  Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтадиган маросим жараёнида қитъанинг 16та терма жамоаси 4та гуруҳга бўлинишади. Ҳозирча 15та жамоанинг номи аниқ. Сўнгги жамоа номи эса май ойида бўлиб ўтадиган ОФК чақирув кубоги мусобақасидан кейин маълум бўлади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, терма жамоаларни саватчаларга ажратишда ФИФАнинг 13 март кунги рейтинг жадвали асос қилиб олинган. Қуръа жараёнида дастлаб 1-саватча вакиллари ўз ўринларини эгаллашади. Жумладан, мезбон Австралия "А" гуруҳининг 1-поғонасидан ўрин олади. Ушбу саватчанинг бошқа вакиллари - Эрон, Япония ва Ўзбекистон қуръа орқали "В", "С" ва "D" гуруҳларига жойлашишади.

Шундан кейин эса 4-саватча вакилларидан бошлаб қуръа жараёни давом этирилади. Кейинчалик 3 ва 2-саватча терма жамоалари ўз гуруҳларини билиб олишади.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги илк ўйинини 4-саватча вакили билан ўтказади. 2-турда 3-саватча жамоаси билан ўйнасак, сўнгги тур 2-саватча жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Осиё кубоги мусобақаси 2015 йилнинг 9 январь куни бошланиб, 31 январь куни ниҳоясига етади.

Осиё кубоги-2015 қуръаси саватчалари таркиби:
1-саватча: Австралия, Эрон, Япония, Ўзбекистон
2-саватча: Жанубий Корея, БАА, Иордания, Саудия Арабистони
3-саватча: Уммон, Хитой, Қатар, Ироқ
4-саватча: Баҳрайн, Кувайт, КХДР, ОФК Чақурув кубоги-2014 ғолиби

Манба: the-afc.com
Киритилди: 12:10, 17.03.2014.
Ўқилди: 5584 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.