Бугун Европа лигаси нимчорак финали босқичининг жавоб учрашуви доирасида "Анжи" ўз майдонида "АЗ Алкмаар"ни қабул қилади. Ушбу ўйинда Одил Аҳмедов махачқалъаликларга ёрдам бера олмайди.
Боиси, ҳамюртимиз ҳисобидаги сариқ карточкалар сони 2тага етган ва у дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Шунингдек, Расим Тагирбеков ва Иван Максимов ҳам ўйинни ўтказиб юборишади.
Эслатиб ўтамиз, Голландияда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда "Анжи" 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.