Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Нанкин-2014 йўлида

Баҳо:
+ | -
Жорий йилнинг 20-27 март кунлари Хитой Тайпейида таэквондо WTF бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади. Мазкур дунё биринчилигида 2014 йилнинг 12-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказиладиган II ёзги ўсмирлар Олимпида ўйинлари йўлланмалари ҳам ўйналади.    Куни-кеча мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари Хитой Тайпейига жўнаб кетишди. Терма жамоамиз таркибидан ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё ўйинлари ва халқаро турнирлар совриндорлари Умида Абдуллаева, Динара Маматибрагимова, Нигора Турсунқулова, Валентин Хегай, Руслан Шин, Шаҳриёр Субҳонов, Ғанижон Хурилбоев, Шаҳбоз Шофайзиев ўрин эгаллашди.    Терма жамоамизнинг 5 нафар аъзоси - Умида Абдуллаева, Динара Маматибрагимова, Валентин Хегай, Руслан Шин, Шаҳриёр Субҳонов Нанкин-2014 ўйинлари йўлланмаси учун баҳсларда иштирок этадилар.    Ўзбекистон таэквондо WTF асоциацияси матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, лицензион мусобақа якунига етгач, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати алоҳида тарзда бўлиб ўтади. Унда эса қолган 3 нафар (Нигора Турсунқулова, Ғанижон Хурилбоев, Шаҳбоз Шофайзиев) таэквондочиларимиз биринчи бешталикга қўшилган ҳолда жаҳон чемпионлиги йўлида баҳсларга киришишади.    Мусобақа аввалида Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг конгресси ва ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ушбу спорт турининг жаҳондаги ривожи ва оммавийлигига оид бир қатор масалалар кўрилган бўлиб, навбатдаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбон давлат номи маълум бўлди. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси бош котиби Аббос Латипов иштирок этди.    Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга келиб Нанкин-2014 ўсмирлар Олимпиада ўйинларига академик эшкак эшиш спорт турида Юлдуз Кулгавая ва Шахбоз Абдужабборов, дзюдочимиз Сухроб Турсунов (-69 кг), ўқ отиш спорт турида Вадим Скороваров ва Владимир Свечников, шунингдек, бадиий гимнастикачилар – 7 та, оғир атлетика бўйича терма жамоамиз – 3 та, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз 1 та йўлланмага эга бўлишган эди.    Олдинда яна спортнинг қатор турлари бўйича лицензион мусобақалар мавжуд ва қуйида Нанкин-2014 ўйинлари йўлланмаси учун ўзбекистонлик спортчилар иштирок этадиган мусобақалар рўйхати берилган:    Қиличбозлик – Лицензиялар 2014 йилнинг 3-12 апрель кунлари ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида ўйналади.    Спорт гимнастикаси – Лицензиялар 2014 йилнинг 7-14 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатида ўйналади.    Бокс – Лицензиялар 2014 йилнинг 10-25 апрель кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйналади.    Эркин, юнон-рум ва аёллар кураши – Лицензиялар 2014 йилнинг 6-11 май кунлари Бангкок (Таиланд)да ўтказиладиган Осиё чемпионатида ўйналади.    Енгил атлетика – Лицензиялар 2014 йилнинг 20-22 май кунлари Бангкок (Таиланд)да ўтказиладиган Осиё чемпионатида ўйналади.    Трамполин – Лицензиялар 2014 йилнинг 21-23 май кунлари Бангкок (Таиланд)да ўтказиладиган Осиё чемпионатида ўйналади.    Сузиш – Спортнинг ушбу турида 4 та лицензион мусобақалар ўтказилади.  1) 2014 йилнинг 10-12 апрель. Дубай (БАА). Халқаро турнир.  2) 2014 йил апрель. Брест шаҳри. Беларус очиқ чемпионати  3) 2014 йилнинг 23-25 май кунлари Братислава (Словакия). Гран-При турнири  4) 2014 йилнинг 24-25 май кунлари. Салоники (Греция). Халқаро турнир    Триатлон – Лицензиялар 2014 йилнинг 31 май – 3 июнь кунлари Қозоғистонда ўтказиладиган Осиё чемпионатида ўйналади.    Маълумот учун. Ўсмирлар ўртасида биринчи Олимпия ўйинлари 2010 йилнинг 14-26 август кунлари Сингапурда ўтказилди. Мазкур мусобақада 204 давлатдан 3531 нафар (14 ёшдан – 18 ёшгача бўлган) спортчи, 201 та комплект медаллар учун спортнинг 26 турида баҳс юритди. Ўзбекистон шарафини 21 нафар спортчи дзюдо, спорт гимнастикаси, оғир атлетика, енгил атлетика, бадиий гимнастика, стол тенниси, таэквондо, бокс, сузиш, эркин, юнон-рум ва аёллар кураши, ўқ отиш каби спортнинг 11 турида ҳимоя қилди. Қизғин кечган мусобақалар якунларига кўра Ўзбекистон делегацияси аъзолари 3 та кумуш ва 6 та бронза медалига сазовор бўлганлар. Мазкур Олимпиада ўйинларида жами 62 давлат вакилларига совриндорлар сафидан ўрин эгаллаш насиб этган. Мусобақалар биринчи бор ўтказилганлиги боис, умумжамоа ҳисобида ўринлар берилмаган.
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:35, 21.03.2014.
Ўқилди: 3702 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.