Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

«Локомотив» юзинчи ғалабага яқинлашмоқда

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» клуби шу кунгача Олий лигада 250та учрашув ўтказган эди. Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати 1-турида «Навбаҳор» меҳмони бўлган темирйўлчилар миллий чемпионатларимиз тарихида ўзларининг 251-ўйинини ўтказишди. Косонсойдаги ютуқ эса «Локомотив»нинг Олий лигадаги ҳисоб бўйича 97-ғалабасига айланди. Демак, яна учта ғалабадан сўнг «Локо»нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги зафарли ўйинлари сони 100тага етади. Бу ҳодиса катта эҳтимол билан 4-турда содир бўлиши мумкин.

Дарвоқе, «Локомотив» яна битта юбилей остонасида турибди. Ҳужумчи Иван Нагаевнинг «Навбаҳор» дарвозасига киритган гол темирйўлчилар учун Олий лигадаги 342-тўп сифатида тарихдан жой олди. Демак, яна 8та голдан сўнг «Локомотив» киритилган голлар бўйича 350талик довонни забт этади.

Шунингдек, яна икки ютуқ мамлакат вице-чемпионларига Олий лигада жамғарилган очколар сонини ҳам 350тага етказиш имконини беради. «Навбаҳор»га қарши ўйинни ҳам қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, Вадим Абрамов шогирдлари ҳисобида айни пайтда 344 очко борлиги ойдинлашади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 11:15, 23.03.2014.
Ўқилди: 3382 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.