Самарқандда Олий лига 2-турининг «Динамо» ҳамда «Металлург» жамоалари ўртасидаги ўйин якинланди. Учрашувда 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонишди.
Ўйин жуда ноқулай шароитда ўтганини таъкидлаш керак. Ўйин бошида ёққан ёмғир кейинчалик қорга айланди ва футбочиларга қийинчилик туғдирди. «Динамо» бугун жуда кўп ҳужум қилди. Зайниддин Тожиев ъз тажрибаси эвазига ҳужумларни бошқариб турди. Биринчи бўлимда мезбонларнинг ҳужумлари ҳа деганда гол билан якунланмади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Санъат Шихов жарима майдонига кириб бораётганида уни тўхтатиб қолишди. Белгиланган жаримани Санъатнинг ўзи аниқ амалга оширди ва ҳисобни очди. Иккинчи бўлим аввалида Алишер Саматов ўз одатига кўра қанотдан олдинга борди ва тўпни жарима майдонига узатди. Бу ерда ёлғиз қолган Ғулом Ўрунов бўш дарвозани аниқ нишонга олди. Бугун «Динамо» посбони Андрей Мелничукнинг ҳам ўйини жуда яхши чиқди. У қатор ҳолатларда жамоасини голдан қутқариб қолди. Ундан ташқари Азамат Бобожонов ҳамда Алишер Саматовлар ҳам фаол бўлишди. Шу тариқа «Динамо» мухлислари кўз олдида жуда муҳим ғалабани қўлга киритди.
ДИНАМО» – «МЕТАЛЛУРГ» - 2:0
Голлар: Санъат Шихов (45+1), Ғ.Ўрунов (55)
Динамо: 27. Андрей Меленчук, 4. Асрор Алиқулов, 5. Илдар Маматказин, 7. Санъат Шихов, 8. Ғулом Ўрунов, 10. Зайниддин Тожиев, 16. Акмал Холмуродов, 17. Сирожиддин Сайфиев, 21. Азамат Бобожонов, 22. Алишер Саматов, 55. Аваз Агалиев;
Металлург: 1. Мамур Икромов, 4. Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Адилов, 8. Суннатилла Мамадалиев, 9. Шаҳзодбек Нурматов, 10. Шохназар Норбеков, 11. Шуҳрат Йўлдошев, 14. Давронбек Каримқулов, 15.Алишер Зиявуддинов, 22. Маъруфхон Тошматов