Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

«Машъал» бу сафар ҳам «Бунёдкор»га гол ура олмай ютқазди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпиони “Бунёдкор” 2-тур доирасида Муборакда “Машъал” меҳмони бўлди.

Учрашувда ҳар иккала жамоа аъзолари ўзлари истаган даражада ўйин кўрсата олишмади. Эрталабдан ёғган ёмғир натижасида майдон ҳолати ёмонлашди. Бу эса футболчиларга комбинацион ўйин кўрсатишга имкон бермади.

Ўйиндаги дастлабки хавфли вазият муборакликлар томонидан юзага келтирилди. Жаҳонгир Абдумўминов ўткир бурчак остидан туриб, “Бунёдкор” дарвозаси томон зарба йўллади. Бу вазиятда тажрибали Павел Бугало катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Тўпга кўпроқ эгалик қилган “қалдирғочлар”да биринчи бўлимда яққол вазиятлар бўлмади. Бироқ Пишур ҳисобни очиш учун бир-икки вазиятда яратди. Унинг олис масофадан йўллаган зарбасини Ботир Носиров тўсиб қолишга эришди. Умуман олганда, биринчи бўлимда футболчилар майдонга мослашиш билан вақт ўтказишди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби бошланди ва шундай давом этди. Ҳа деганда, олис масофаларга узун-узун пас оширишлар самара беравермади. Лекин 75-дақиқада “қалдирғочлар” ҳисобни очишга эришишди. “Машъал” дарвозаси олдида юзага келган тиқилинч вазиятдан Дилшод Жўраев унумли фойдаланиб, чамаси 12 метрлардан дарвозани нишонга олди – 0:1. Бундай ўйинларда учрашув тақдирини битта гол ҳал қилади. Лекин бу сафар ундай бўлмади. “Машъал” аъзолари ҳисобни тенглаштириш илинжида олдинга ўтишди. Қарши ҳужумдан эса “Бунёдкор” унумли фойдаланиб, муборакликларни жазолашди. Алибобо Раҳматуллаевнинг ўнг қанотдан оширган пасини Воҳид Шодиев тўхтатмасдан дарвозага йўллади ва ҳисобни 0:2га оширди. Бу пайтда ўйинга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган эди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” олий лига-2014даги илк сафар учрашувини ғалаба билан якунлади. Дарвоқе, “Бунёдкор” ва “Машъал”нинг ўзаро ўйинларидаги “қалдирғочлар”нинг дарвоза дахлсизлиги бу сафар ҳам давом этди.

“МАШЪАЛ” – “БУНЁДКОР” 0:2 (0:0)
Голлар: Дилшод Жўраев 75 (0:1), Воҳид Шодиев 90+2 (0:2)
Огоҳлантириш: Отабек Нарзуллаев 73
“Машъал”: 30.Ботир Носиров, 22.Сирож Ҳамроев, 20.Шерзод Файзиев, 5.Ғиёсжон Комилов, 10.Жамшид Хасанов (6.Қаҳрамон Баҳодиров 85), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 17.Отабек Нарзуллаев, 7.Жаҳонгир Абдумўминов, 14.Зафар Тўраев, 26.Зоҳир Қўзибоев, 80.Мўйдин Мамазулумов (9.Ихтиёр Тошпўлатов 78)
Захира: 1.Санжар Қувватов, 3.Дилявер Ваниев, 33.Андрей Деркач, 25.Элдор Шомуродов, 23.Отабек Шукуров
“Бунёдкор”: 1.Павел Бугало, 4.Хайрулла Каримов, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Гофуров, 10.Анвар Бердиев, 11.Олександр Пишур (14.Вохид Шодиев 63), 15.Ислом Иномов, 21.Сардор Рашидов (24.Баҳодир Пардаев 66), 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Олег Зотеев (7.Алибобо Раҳматуллаев 74), 40.Сеpгей Симоненко
Захира: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 9.Минорио Сато, 18.Бобуржон Акбаров
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент)

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 18:41, 23.03.2014.
Ўқилди: 2978 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.