Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Юрий Лукин: «Мухлисларимиз ҳурмати учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди»

Баҳо:
+ | -

"Қизилқум" — "Андижон" баҳсидан сўнг, ҳар икки жамоа бош мураббийлари фикри билан қизиқдик.

Юрий Лукин, "Қизилқум" жамоаси бош мураббийи:
— Ўйин олдидан рақибимизни жиддий ўрганишга ҳаракат қилдик. "Андижон" футболчиларининг дастлабки турда имкониятни бой берган бўлса-да, "Пахтакор"га қарши қандай ўйнаганликларидан хабаримиз бор эди. Шу боис, уларга қарши жанговор таркибни майдонга туширдик. Бутун учрашув давомида кўпроқ тўпни назорат қилишга, хавфли вазиятлар содир этишга ҳаракат қилдик. Аммо қулай вазиятларни голга айлантиришлари учун  ноқулай об-ҳаво ҳамда майдоннинг бугунги ҳолати жиддий таъсир қилди. Аммо бу йигитларимиз иштиёқини сўндира олмадим. Бизни бутун ўйин давомида олқишлаб, қўллаб қувватлаган мухлисларимиз ҳурмати учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Муҳим уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман.

Олдинда иккита жиддий учрашув кутиб турибди. Аввалига Тошкентда "Пахтакор", кейин эса Фарғонада "Нефтчи" жамоаси билан ўйнаймиз. Бугунги шароитда футболчиларнинг жароҳат олиши ҳеч гап эмас эди. Хайриятки, ўйин жамоамиз учун хайрли якунланди. Энди бор эътиборни олдиндаги ўйинларга пухта ҳозирлик кўришга қаратамиз.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 13:01, 24.03.2014.
Ўқилди: 2761 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.