Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада

«Насаф» сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди

Баҳо:
+ | -

Олий Лига 2-туридан ўрин олган «Локомотив» ва «Насаф» жамоалари ўртасидаги учрашуви анча қизиқарли ўтди. Ўйин бошида мезбонлар илк ҳужумдаёқ ҳисобни очишган бўлса, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида қаршиликлар ҳисобни тенглаштиришди.

Биринчи бўлимнинг аксарият вазиятларида устунлик асосан қаршиликлар томонида бўлди. Аммо ўйиннинг 12-дақиқасида уюштирилган дастлабки ҳужумни Абрамов шогирдлари самарали якунлашди. Улар ҳужумни ўнг қанотдан ривожлантиришди. Қисқа паслар орқали ташкил этилган ҳужумдан кейин Шадрин жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, дарвозабон майдончасига тўпни етказди. Тўпни Мақсуд Каримов тўхтатиб қолди, аммо узоқлаштира олмади. Иброҳим Раҳимов эса бундай совғани қўлдан чиқармади ва 3-4 метрдан дарвозани ишғол қилди.

Ваҳоланки, ҳисобни қаршиликлар очиши ҳам мумкин эди. 5-дақиқада Геворкян чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва унга биринчи бўлиб Фаррух Сайфиев дарвозага аниқ йўллай олмади.

Бўлим давомида қаршиликлар жуда кўплаб имкониятларни юзага келтиришди, аммо улардан ҳужумчилар фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимда устунлик майдон эгалари томонида бўлди. Аммо ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида уюштирилган босим "Насаф"га фойда келтирди. Ўйиннинг 90+1-дақиқасида Алишер Юсупов захирада майдонга тушди. Ўша заҳоти у чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва Илҳом Шомуродов бош билан дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди!!! Ҳисоб - 1:1.

Ажойиб ўйин бўлди. Ҳисоб эса ўйинга мос бўлди.

Олий лига, 2-тур
"ЛОКОМОТИВ" - "НАСАФ" - 1:1 (онлайн)
Голлар: Иброҳим Раҳимов (12) — Илҳом Шомуродов (90+2)
"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 17. Салим Мустафоев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 4. Бобурбек Йўлдошев, 22. Виктор Карпенко, 77. Жасур Ҳасанов (катта), 30. Дилшод Жабборов, 88. Лутфулла Тўраев, 24. Иброҳим Раҳимов, 99. Вячеслав Шевченко, 11. Александр Шадрин
Захира: 84. Темур Жўраев, 87. Андрей Кожокарь, 8. Акмал Холматов, 18.  Фозил Мусаев, 16. Жасур Ҳасанов (кичик), 10. Фарҳод Тожиев, 23. Иван Нагаев
"Насаф": 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов, 10. Кенжа Тўраев, 17. Артур Геворкян, 20. Эркин Бойдуллаев, 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов, 34. Фаррух Сайфиев
Захира: 30. Ўткир Юсупов, 7. Акрамжон Баҳриддинов, 14. Лазиз Убайдуллаев, 16. Алишер Юсупов, 23. Шерзод Аъзамов, 29. Улуғбек Дадабоев, 41. Азамат Алланиёзов
Ҳакамлар: В.Цейтлин, Ф.Ҳасанов, А.Цапенко, Ш.Қосимов.
Назоратчи: А.Арутюнов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:51, 24.03.2014.
Ўқилди: 5128 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.