Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Осиё кубоги-2015. «Ўлим» ва «ҳаёт» гуруҳлари қайси?

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги-2015 финал босқичига қуръа ташланди. Қуръа борасида турлича фикрлар янграмоқда. Биз жой олган гуруҳнинг қанчалик кучли эканини билиш йўлларидан бири — терма жамоаларнинг ФИФА рейтингида эгаллаб турган ҳозирги ўринларини таҳлил қилишдан иборат. Тўғри, рейтинг ҳамиша терма жамоанинг кучини беглилаб бера олмаслиги мумкин, аммо ОФК қуръадан олдин жамоалар ФИФА рейтинги асосида саватчаларга ажратган экан, биз ҳам айнан жадвал асосида вазиятни ўрганиб чиқамиз.

Саудия Арабистон (75-ўрин). Иккинчи саватча жамоалари орасида рейтинги энг паст бўлган жамоа айнан бизнинг гуруҳга тушди. Саудияликлар сўнгги бир неча йилда пастга қараб “шўнғишди” ва энди ўзларини тиклашмоқда. Бу жамоа айни пайтда 2-саватчанинг бошқа вакиллари – Ж.Корея ва БААдан кучсиз, Иордания билан эса тахминан тенг кучли.

Хитой (98). Учинчи саватча вакиллари орасида рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган жамоа. Хитойни ҳамиша енгиб келганмиз ва ушбу ёқимли анъана бундан кейин ҳам давом этади деган умиддамиз.

КХДР (133). Тўртинчи саватча вакиллари орасида рейтингда 3-ўринни эгаллаган жамоа. Бу жамоа 2012 йилги ОФК чақирув кубогида ғолиб чиқиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритган. Шимолий кореяликлар ўз ўйинларини юқори концентрация ва жисмоний куч эвазига қуришади. ОФК чақирув кубоги-2014 финал босқичи иштирокчилари рейтингда КХДРдан пастда жойлашишган.

ФИФА рейтинги нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, “А” гуруҳига “ўлим гуруҳи” номини берсак бўлади. Боиси, бу гуруҳда мезбон ва ўз саватчаларида юқори рейтингга эга бўлган 2та жамоа ўрин олди. “D” гуруҳини эса бемалол “ҳаёт гуруҳи” деб айта оламиз. “В” ва “С” гуруҳларни ўртача гуруҳлар тоифасига киритсак бўлади, чамамизда.

Осиё кубоги-2015 қуръа натижаси

"А" ГУРУҲИ

"В" ГУРУҲИ

"С" ГУРУҲИ

"D" ГУРУҲИ

Австралия (63)

Ўзбекистон (55)

Эрон (42)

Япония (48)

Жанубий Корея (60)

Саудия Арабистони (75)

БАА (61)

Иордания (66)

Уммон (81)

Хитой (98)

Қатар (101)

Ироқ (103)

Кувайт (110)

КХДР (133)

Баҳрайн (106)

ОФК чақирув кубоги-2014 ғолиби

Изоҳ: Ётиқ (курсив) шрифт билан ўз саватчаларида энг юқори рейтингга эга бўлган жамоа кўрсатилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:43, 26.03.2014.
Ўқилди: 11873 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.