Осиё кубоги-2015 қуръа маросимидан кейин мураббийлар ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси билан "В" гуруҳига тушган Саудия Арабистони бош мураббийи Хуан Рамон Лопес Каро мусобақадаги ўйинлар қийин бўлишини таъкидлади.
"Рақибларимиз юқори савияда ўйин кўрсатишади ва яхши мудофаа чизиғига эга. Ижобий натижага қайд этиш учун юқори даражада ўйнашимиз кераклигини биламиз. Биз ҳар бир ўйинга яхши тайёргарлик кўришимиз лозим", дейди Саудия бош мураббийи.
Хитой терма жамоаси бош мураббийи Ален Перрес эса Австралиядаги мусобақада жамоа қўллаб-қувватлаш учун кўп мухлислар ташриф буюришини кутаётганини таъкидлади.
"Бизни қўллаб-қувватлаш учун Австралияга кўп мухлисларини боришини кутяпмиз. Шунда биз ўз уйимизда ўйнаётгандек бўламиз. Биринчи ўйинда биз Саудия Арабистонига қарши ўйнаймиз. Мазкар баҳс энг муҳим тўқнашув бўлади", дейди Ален Перрен.
КХДР бош мураббийи қуръа ташлаш маросимига ташриф буюрмади.