Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Сeонгнам» - «Сувон» 2:0. Жeпаров захирадан майдонга тушди

Баҳо:
+ | -

Кеча Жанубий Корея Кей-лигасида 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу турда терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров тўп сурадиган «Сеонгнам» ўз уйида «Сувон»ни қабул қилди.

Ўтган турларда бош мураббийнинг ғазабига дучор бўлиб, ҳаттоки ўйин қайдномаларига ҳам киритилмаган ҳамюртимиз бу сафар захира ўриндиғидан жой олди. Чемпионатни анча бўш бошлаган сеонгнамликлар ушбу ўйинни қандай қилиб бўлмасин ўз фойдаларига хал қилишга уринишди. Ўйиннинг 21-дақиқасида бразилиялик Валдивия ва 36-дақиқасида Ким Чеол Хо киритган голлар «Сеонгнам»га мавсумдаги дастлабки ғалабани келтирди. Ўйиннинг 72-дақиқасида эса Сервер Жепаров Валдивиянинг ўрнига майдонга тушди ва ўйин охирига қадар ҳаракатланди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бош мураббий Парк Жонг Хван:
"Негалигини билмадиму ўйиндан олдин ютишимизни кўнглим сезди. Ўйинга бор кучини бериб ҳаракат қилган шогирдларимга ташаккур. Ўйиндан олдин футболчиларимизни ҳам руҳий, ҳам жисмоний тайёрлай олганимдан хурсандман. Уларга: "агар бугун ғалаба қозона олмасак, стадионга келаётган мухлисларимиз кун сайин камайиб бориши"ни айтгандим. Улар ишончимни оқлашди. Ҳали камчиликларимиз етарлича. Буни эса секин-аста тузатиб борамиз", - деди.

Журналистларнинг Сервер Жепаров майдонга туширилиши ҳақидаги саволига эса мураббий:

"Валдивия кичик жарохат олиб, югуришидаги нуқсонларни илғадим ва алмаштиришга қарор қилдим. Лекин Жепаров ўз вазифасини бажара олмади. Мен бировни ёмон кўрганимдан эмас, жамоага фойдаси тегадиган футболчини ўйнатишни истайман. Агар Валдивия жароҳат олмаганида уни алмаштирмаган бўлардим", - дея жавоб берди.

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:54, 27.03.2014.
Ўқилди: 4612 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4789]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3859]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3717]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3700]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [3028]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2646]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2495]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2226]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1942]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1663]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик