Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Таэквондо WTF. Ҳамюртимиз жаҳон чемпионати совриндори бўлди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 23-26 март кунлари Хитой Тайпейида таэквондонинг WTF йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Дунёнинг 107 давлати вакиллари иштирокида бўлиб ўтган мазкур нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини 8 нафар умидли спортчиларимиз ҳимоя қилдилар.

Эътиборлиси, ўта кучли рақобат остида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида совринли ўринларга сазовор бўлган спортчилар орасидан ҳамюртимиз ҳам жой олди. Оғирлик вазни 48 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида баҳсларга киришган Валентин Хегай саралаш беллашувларида Германия, Афғонистон, Россия, Ж.Корея спортчиларини мағлуб этиб, ярим финалда имкониятни бой берган.

Ўзбекистон таэквондо (WTF) миллий ассоциацияси матбуот хизматидан маълум қилинишича, ўсмирларимиз сўнгги бор 2004 йили ўтказилган жаҳон чемпионатида совринли ўринни эгаллашган. Ўшанда Ирина Дергач қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда финалга қадар кечган жангларни мағлубиятсиз ўтказиб, кумуш медал совриндори бўлган.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари 28 март куни соат 15:45да Ватанимизга қайтиб келадилар.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жаҳон чемпионатидан олдин (20-21 март кунлари, Хитой Тайпейида) жорий йилнинг 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказиладиган II ёзги ўсмирлар Олимпиада ўйинлари йўлланмалари учун мусобақа ўтказилиб, унда ҳамюртимиз Умида Абдуллаева барча рақиблари устидан ғалаба қозонди ва Олимпиада ўйинлари лицензиясига эга бўлди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 08:33, 28.03.2014.
Ўқилди: 2869 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.