Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзига хос терма жамоалар

Баҳо:
+ | -

Миллионлар ўйинининг ўзига хос ғаройиб жиҳатлари мавжуд. Улардан бири ғайриоддий терма жамоалардир. Биз ҳар тўрт йилги жаҳон чемпионатида ғолиблик учун тўп сурадиган ёки умуман яшил майдонда ўз бахтини излайдиган термаларни яхши таниймиз. Аммо буни қарангки, ҳали бизга номаълум бўлган ва ғайриоддий тарзда тузилган терма жамоалар ҳам бор экан. Қуйида шулар ҳақида тўхталамиз.

Ватикан термаси
Мазкур жамоа ФИФАга кирмаган саккиз жамоанинг бири сифатида шуҳрат қозонган. Сабаби, бу давлатнинг умумий майдони бир квадрат километрдан ҳам кичик. Шундай шароитда ҳам Ватикан футболи рўйхатдаги бошқа терма жамоалар билан солиштирганда маълум даражада ўсишга эришмоқда.

Ватиканда ҳатто семинаристлар ўртасида футбол бўйича ички чемпионат ташкил этилган бўлиб, миллий жамоа учун Ватикан футболининг барча ишқибозлари: Швейцария гвардиячилари, папа кенгаши аъзолари, музей ҳимоячилари ҳам бирдай жон куйдирадилар. Ватикан жамоасининг сустлашишига икки мағлубият: 2010 йил Фаластин (1:2) ва 2011 йил Монако термаси билан (1:2) бўлиб ўтган учрашув сабаб бўлди, деб айтиш мумкин. Лекин бу жамоа Швейцариянинг «Волльмонд» клубини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Силенд термаси
Силенд давлати 1967 йилда Рой Бейтс томонидан тузилган бўлиб, Буюк Британия соҳилидаги 10 километрлик ҳарбий платформада жойлашган. Бейтс бундан буён ўзининг монарх бўлиши ва оиласи ҳукмрон сулолага айланишини даъво қилмоқда.

Силенд аҳолиси бор-йўғи беш кишини ташкил этишига қарамай, ўз байроғи, герби, шиори («Денгиздан озодлик сари»), ҳатто ўзининг маркаси ва пул бирлигига эга.

Лекин бизни кўпроқ Силенд футбол жамоаси қизиртиради. Бу миллий жамоа ФИФАга кирмайдиган «NF-Board» — бирлашган термалар ташкилотининг аъзоси ҳисобланади. Аммо мамлакатнинг бутун аҳолиси ҳам футбол жамоасини ташкил этиш учун етарли бўлмайди.

Муаммо оддий ҳал этилди — Силенд учун келгиндилар ўйнайди. Улар орасида бир қанча таниқли шахслар: актёрлар Мэтт Ди Анжело ва Ральф Литтл, журналист Нил Форсайтларни кўриш мумкин. Лекин Силенднинг асосий жамоаси инглиз дивизионидан чиққан собиқ футболчилардан тузилган.

Силенд миллий термаси Олдерн термаси, Аладин ва Чагос архипелагига қарши учта матч ўтказди. Натижалар — иккита дуранг ва битта мағлубият.

Рапа Нуи жамоаси
Бу жамоа клублараро ва миллий футбол жамоалари орасида қолиб кетган.
Рапа Нуи — Пасха оролининг бошқача номи бўлиб, орол ҳудудининг энг узоқ қисмида жойлашган. Орол, биринчи навбатда, ўзининг катта тош санамлари билан машҳур бўлса, унчалик таниқли бўлмаган миллий терма жамоасига ҳам эга.

Ҳозирда Пасха ороли аҳолиси 5000 нафардан ортиқроқ кишини ташкил этади, шу сабабли ягона футбол майдонига 2500 мухлисни жойлаштириш мумкин. Рапа Нуида олти маҳаллий ҳаваскорлар клуби ўртасида турнир ўтказиб турилади, клубларнинг энг яхши ўйинчилари асосида терма жамоа тузилган.

Бу жамоа Рапа Нуи деб номланиб, 2009 йилгача фақат ўртоқлик учрашувлари билан чегараланиб қолган. Пасха ороли футболчилари биринчи матчини Хуан Фернандес архипелаги термасига қарши ўтказди ва 5:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Тўрт йилдан кейин эса бу рақиб устидан 16:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришилди.

2009 йил Пасха ороли футболи тарихига абадий киритилди. Ҳозирда орол Чилига қарашли бўлиб, Рапа Нуи ўз ҳуқуқларини сақлаб қолган ҳолда Чили кубогида иштирок этмоқда. У илк ўйиндаёқ Чилининг энг яхши жамоаларидан бири Коло-коло билан тўқнаш келди. Албатта, Коло-коло ғалаба қозонди, аммо тан олиш керакки, жамоа жиддий қаршиликка учради. Умумий ҳисоб 4:0.

Янги Зеландиянинг маҳаллий аҳолисидан тузилган терма
1888 йили Янги Зеландиядан Британияга ҳиндуларнинг қувноқ жамоаси жўнатилди. Улар оддий ҳиндулар бўлмай, регби бўйича турнирда иштирок этиш учун йўл олган спортчилар эди. Жозеф Уорбрик тузган жамоа 107 ўйиндан 78 тасида мағлуб бўлди. Таъкидлаш керак, бу ҳиндулар фақатгина регби билан шуғулланишмаган. Уларнинг футбол майдонидаги ўйинлари кўп эмас, жами иккита матч. 1889 йил июлида Янги Зеландиянинг маҳаллий аҳолисидан иборат терма аввал «Нортумберленд»га 3:6 ҳисобида, кейинроқ «Ньюкасл»га 2:6 ҳисоби билан ён беришга мажбур бўлди.

Бопутацвана термаси
Жанубий Африкада мамлакатнинг қора танли аҳолисига зулм қилиш ман этилгач, маҳаллий аҳолининг қонунларга бўйсунмайдиган қисми — бантустанлар бошқа ҳудудга кўчириб юборилди.

Бантустанларнинг бир қисми озодлик талаб қилиб, эркинликни қоғозга муҳрлаб ҳам олишди. Аммо улар, барибир, ЖАРнинг бир қисми бўлиб қолди. 1977 йили бантустанлардан бири — Лас-Вегас фуқароси Бопутацвана озодлигини эълон қилди.

Барча эркин бантустанлар орасида айнан Бопутацвана футбол бўйича энг номдор ҳисобланади. ФИФАга кириш учун бу ерда маҳаллий футбол федерацияси, маҳаллий лига (БОПСОЛ) ва ҳаттоки маҳаллий терма тузилган. Лига баҳсларида терма номи мустақил Бопутацвана деб эълон қилинади. 1994 йили мамлакат ҳукумати томонидан алоҳида ажралиб чиқишга уринишлар рад этилди.

Айтиш мумкинки, жанубий Африканинг энг таниқли футболчиларидан бири Лукас Радебе ўз карьерасини БОПСОЛда дарвозабонликдан бошлаган.

Санкт-Паул термаси
Яна бир терма — Санкт-Паул ўзининг унча катта бўлмаган натижалари билан танилган. Жамоа ўз мухлисларидан жуда миннатдор, сабаби, улар ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида пул жамғариш бўйича ақл бовар қилмас акцияларни ўтказиб келишмоқда. Масалан, термани моддий томондан қўллаб-қувватлаш учун Санк-Паул стадиони яқинида жойлашган барларда бир кружка пивони нақ 50 центга сотиб оладилар. Бундан ташқари, клуб ўйинчилари тез-тез ғаройиб суратлар мавсумини ташкил этишади.

Шундай қувноқ клубнинг ФИФА ассоциацияси томонидан халқаро мусобақаларга қабул қилинмаганига ишониш қийин. 2006 йили Гамбург шаҳрида турнир ташкил этилди. Унда Санкт-Паул термаси муваффақиятли қатнашиб, ғолибликнинг 4-поғонасини банд этди.

Қрим-татар термаси
Қримда футбол ишқибозлари кўплаб топилади. 2006 йили улар «ELF Cup» номли клуб ташкил этишганди.

Бу жамоа учун ҳаттоки профессионал футболчилар, масалан, Денис Голайдо ва Ирфан Аметов жалб этилди. Биринчи матчда терма Кипрга 0:5 ҳисобида ён берди. Қрим-татар термаси ўйинларни давом эттириб, Тибет ва Тожикистон уcтидан ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқди. Финалгача етиб борган жамоа финалда эски танишлари Кипр билан рўбарў келди.

Бу сафар ҳам Кипр 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир чемпиони бўлди, қрим-татарлар эса иккинчи ўрин билан кифояландилар.

Интернет материаллари асосида Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:22, 28.03.2014.
Ўқилди: 7098 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.