Эртага «Пахтакор» «Қизилқум» билан Тошкентда майдонга тушади.
Учрашувни «Пахтакор» стадионида кузатишни истаган мухлислар ва журналистлар учун қуйидаги маълумотни тақдим этамиз:
- Ўйинга ташриф буюрувчи ишқибозлар стадионга кириш жойида сотиб олган чипталарини стадион ходимлари томонидан текширувдан ўтказадилар. Ўша ернинг ўзида чиптанинг бир қисми йиртиб олинади ва махсус идишга ташланади. Шу тариқа ишқибоз танаффус вақтида ўтказиладиган ютуқли ўйин иштирокчисига айланади. Чипталарни стадион кассаларидан 1000 сўмдан харид қилишингиз мумкин. Бахтли 10 нафар мухлис футбол тўплари, DVD плеерлар ва велосипед соҳибига айланиш имкониятига эгалар.
- Ўйинга ташриф буюрувчи ОАВ ходимлари ўзлари билан ПФЛ томонидан 2014 йилги Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги учрашувларига кириш ҳуқуқини берувчи аккредитация карточкаларини олиб келишлари шарт. Бошқа турдаги аккредитация ёки гувоҳнома билан стадионга киришга йўл қўйилмайди. Ушбу кўрсатмага амал қилиш сизни ноқулай аҳволга тушишдан асрайди. ОАВ вакиллари учун «Пахтакор» стадионига кириш ЎФФ биноси жойлашган дарвозадан бўлади.
Ўйиндан олдинги очилиш маросими соат 16:00да бошланади. Дастлаб машҳур санъаткорларнинг чиқишларидан баҳраманд бўласиз. Шоу дастурдан кейин эса жамоалар майдонга таклиф этилишади. Беллашув соат 17:00да старт олади.