Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

ИЛҲОМлар гол уришди… навбат кимга?

Баҳо:
+ | -

Бугун Қарши шаҳрида яна катта футбол. “Насаф” ўз майдонида ён қўшниларимиз Бухоро шаҳрининг “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Ушбу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган учрашувлар тарихига назар ташласак ҳар иккала жамоа учун ҳам осон учрашувлар бўлмаган.

Бугун севимли “Насаф” жамоамиз 3-тур учрашувини ўтказади. Ўтган икки турда “НАСАФ”нинг ИЛҲОМЛАРИ гол уришди. Ушбу ўйинчиларни исмларини катта ҳарфлар билан ёзишимга сабаб, уларнинг севимли жамоамиз ютуқларига қўшаётган ҳиссалари таҳсинга сазовордир.

Рўзиқул Бердиевнинг ўйин давомида Илҳом Юнусовга кўплаб кўрсатмалар бериши ҳам унинг жамоа ўйинларини ташкил қилишда катта рол ўйнашига далолатдир. Майдонда тиниб-тинчимас, рақибларни чаққон ҳаракатлари билан анча шошириб қўядиган ва кутилмаган кескин зарбалари билан дарвозабонларни “капалаг”ини учирадиган – Илҳом Юнусовни тўғриси ўйинини кузатсангиз кишига ўзгача завқ-шавқ бағишлайди. Киши ҳузур қилади. Табиатан камтарин ва камсуқум Илҳомга зимдан эътибор қаратсангиз уни бошқалардек “юлдуз”лик “касал”ига юлиқмаганини, мухлислар қанча мақташмасин яна кўпроқ меҳнат қилиб ўз маҳоратини ошириб бораётганини кўрамиз. Унинг бу ҳаракатлари биз мухлисларда унга бўлган чуқур ҳурмат ва эътироф ҳиссини ўйғотади. У бу йилги мавсумда “Насаф”нинг голлар туркумида “бай очиб” бергани баракали бўлишини ният қиламиз.

Иккинч ИЛҲОМимиз ҳақида яхшигина рисола ёзсак ҳам бўлади. Унинг “Насаф” жамоасидаги фаолияти жамоа ютуқларига кетган меҳнатлари бу кичик мақолага албатта сиғмайди. Одатда Илҳом Шомуродовдан мухлислар доимо гол уришини кутишади. Аммо, Илҳом оддий голларни урмайди (ҳазил). Унинг кўпинча муҳим ва жамоа учун ғалаба ёки мағлубиятга учрашга ҳаққи йўқ ўйинларда гол уриши сабабли у ҳеч қачон “Насаф”нинг “катта саҳнаси”ни тарк этмайди, мухлисларнинг эътиборидан четда қолмайди. Гапларим тасдиғига исботлар келтириб ўтирмадим буни мухлислар жуда яхши билишади.

Илҳом Шомуродовни кўплар ҳужумда ўйнашига ўрганиб қолишган. Аммо, Рўзиқул Бердиев унинг яна бир қобилиятини юзага чиқарди, у энди ҳужум ортида ҳам катта ишларни амалга ошира бошлади. Жамоанинг комбинацион ҳужумларига анча мазмун бағишлаяпти. Ўтган турдаги Тошкентда бўлиб ўтган “Локомотив”га қарши учрашувда Илҳом Шомуродов ўзининг урган чиройли голи билан жамоасини нафақат мағлубиятдан қутқариб қолмай балки бир очко ишлаб олишига ҳиссасини қўшди.

Илҳомни ҳам яқиндан билганлар инсонийлик жиҳатдан ҳам чиройли ҳулқи борлигини гувоҳи бўлишади. Уни ҳам ҳеч қачон “ман-ман”лигини кузатмадик. Ундан биз мухлисларни умиди жуда катта. Бундай тажрибали ўйинчи севимли жамоамизнинг ёрқин келажагини барпо қилишида катта хизматларини кўрсатади деган умиддамиз. Бу соҳада унга бемалол ишонсак бўлади. Биз мухлисларнинг доимо эътиборида ва эътирофида бўлган ушбу севимли футболчимиз ҳақида ҳали кўп ва хўп ёзиш режаларимиз бор.

Бу йилги чемпионатда “Насаф” жамоасининг илк голларига ИЛҲОМлар муаллифлик қилишди. Яна умид қиламизки, бошқа ўйинчиларимиз ҳам бундан илҳомланишиб ўз мухлисларига голлар шодасини тақдим этишади.

Яна такрор айтаман бугун Қаршида катта футбол. “Бухоро”га қарши учрашувлар ҳеч қачон зерикарли ёки ҳаяжонсиз бўлмаган. Ана шундай қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг. Акс ҳолда армонда қоласиз, бунга ишонаверинг.

Ренат Эрназаров.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 11:47, 29.03.2014.
Ўқилди: 2998 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди [22774]

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда [2936]

«МЮ» АПЛ юлдузи трансферини амалга оширмоқчи (+Видео) [2272]

«Галатасарой» Виктор Осимхеннинг трансфер нархини маълум қилди [1999]

«Барселона» молиявий муаммолар сабаб Кундени сотиб юбориши мумкин: Асосий даъвогар ҳам маълум [1783]

«Манчестер Сити» катта харидга ҳозирлик кўрмоқда [1564]

Улуғбек Бақоев: «Ҳакамни ғалаба билан табриклаш керак. Бу вазиятда ҳакам футболнинг устидан очиқчасига кулди» [1525]

«Барселона» якшанба куни муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштириши мумкин [1353]

«Арсенал» «Сити» билан фарқни 6 очкога етказиб олди [1258]

Zo'r TV телеканали 3-май куни «Эспаньол» - «Реал» ўйинини жонли трансляция қилади [1245]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик