Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Рўзиқул Бердиев: «Жамоанинг ўйини очилиб бораётгани мени хурсанд қилмоқда»

Баҳо:
+ | -

“Насаф”  –  “Бухоро” баҳсидан сўнг дастлаб мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

— Аввало, жамоамизнинг барча мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман. Мени хурсанд қиладиган томони - йигитларимизнинг ўйини тобора очилиб бормоқда. Бугунгидан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатишимиз мумкин эди. Бироқ рақиб ҳам ҳимояда яхши ўйнади. Бугунги ғалаба футболчиларимизнинг истак ва маҳоратлари самараси деб ҳисоблайман.

— Фаррух Сайфиев кўп хато қилмоқда. Ўзига бўлган ишонч йўқолиб бораётгандек?
— Сайфиев тўпсиз ҳаракат қилишни яхши уддалайди. Унинг барқарор ўйнолмаслиги ёшлиги билан боғлиқ. Ишонаманки, унинг жамоага ҳали жуда катта ёрдами тегади.

— Элдорбек Суюнов “Насаф” ҳужум қилаётган вақтда дарвозани ташлаб чиқиб кетмоқда. Бу эса мухлисларни хавотирга солмоқда.
— Алоҳида дарвозабонлар мураббийи бизда иш олиб боради. У билан маслаҳатлашган ҳолда Элдорга бу қалтис ҳолатлигини тушунтирамиз. Ўзим ҳам бир вазиятда унинг дарвоза марказигача келишидан хавотирга тушдим.

— Ҳамза Каримовнинг майдонга тушмаслиги “Локомотив”га қарши ўйиндаги хатосига боғлиқми?
— Асло. Биригина хато учун уни таркибга қўшмаслик мантиқсизлик бўлади. Ҳамма ҳам хато қилади. Биз шунчаки ёшларга имкон бердик. Кейинги учрашувларда Каримовни асосийда кўрасизлар.

— Нима сабабдан уй учрашувлар ТВда намойиш этилмаяпти?
(Бу саволга матбуот котиби Азиз Нурий жавоб берди)
— Бугундан бошлаб Қашқадарё ТВдан барча уй учрашувлар олиб кўрсатилади. Спорт-ТВдан ҳам учрашувларимиз олиб кўрсатилишини таъминлашга ҳаракат қиламиз.

Олим Толипов ёзиб олди

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 23:43, 29.03.2014.
Ўқилди: 3049 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик