Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Равшан Ҳайдаров: «Мен ҳакамга қизил ёки сариқ бер деганим йўқ»

Баҳо:
+ | -

«Сўғдиёна»-»Динамо» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг илк қисмида самарқандликлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этди.

— Ўйин икки азалий рақиб ўртасида кечди. Бу икки жамоа ўртасида ўтадиган ўйинларда, футболчилардан ташқари мухлислар ҳам рақобат қилишади Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлар аввалдан “дерби” мақомига яқинроқ бўлиб, катта қизиқишларга сабаб бўлган Биз бугунги ўйинга ўтган турда Бекободнинг “Металлург” жамоасини мағлубиятга учратиб, кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўрдик ва ташриф буюрдик.Ўйин кескин курашларга бой бўлди. Биринчи бўлимда кўпроқ стандарт вазиятларга эътибор қаратдик. Иккинчи бўлимда эса йигитлар кўпроқ хотиржамликка берилиб, ташаббусни рақибга бериб қўйишди.

— Биринчи бўлимда Э.Ориповнинг майдондан четлатилиши ва орадан беш дақиқалар ўтиб берилган огоҳлантиришни ҳаққоний деб ўйлайсизми?
— Жавобим мана: киринг ва Бобожоновни оёғини кўринг. Агар мен ҳакамлар ҳақида гапирадиган бўлсам жудаям кўп шикоятларим бор, лекин бу нарсалар менинг ваколатимга кирмайди, уларни назорат қиладиган тегишли одамлар бор. Мен ҳакамга қизил ёки сариқ бер деганим йўқ.

— “Бунёдкор” билан учрашувдан олдин икки асосий ўйинчилар жароҳат олишди. Бу футболчиларнинг ўрни жамоада қанчалик муҳим?
— Тўғри. Бобожонов жамоамизнинг асосий ўинчиларидан. Бироқ бугунги жароҳат олган икки футболчимизнинг “Бунёдкор” билан бўладиган учрашувга тайёр ҳолга келишларига бирон нарса дея олмайман. Бу бир-икки кунда ҳал бўлади. Лекин уларнинг ўрнини босадиган ўйинчиларни захирамиздан топиш қийинроқ.

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 09:47, 30.03.2014.
Ўқилди: 3406 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9827]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4805]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3374]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3138]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2590]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2052]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1850]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1833]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1681]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1665]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик