Фарход Норбўтаевнинг «Нефтчи» ҳақидаги мақоласини ойдинлаштириш мақсадида жамоадан кетган Санжар Асқаралиев билан суҳбатлашдик.
– «Нефтчи»дан кетгандан кейин нима билан шуғулланяпсиз?
– Ҳозир биринчи лигадаги «Хотира» жамаси билан машғулотларда қатнашмоқдаман. Чунки спорт формамни услаб туришимиз керак.
– «Нефтчи»дан нима учун кетдингиз?
– Мураббий билан келиша олмадик. Мурод Исмоилов менга нафақат майдонда, балки ҳаётда ҳам ёмон қараш қила бошлади. У мени бошқа жамоага ҳам ёмонлай бошлади. Шунинг учун бошқа жамоаларга ўтганим йўқ.
– Айнан қандай келишмовчилик?
– Биз йиғинларда бўлган вақтимизда у мени майдонга туширмади ва мен сабабини сўрагандимда, менинг ўйинимни яхши билишини ва ёшларни синаётганини таъкидлади. Тошкентга қайтгач «Сўғдиёна»га қарши ўйин бўлди. Мен 33 ёшга кирдим ва «Нефтчи»нинг узоқ йиллик мураббийи Юрий Саркисян ҳам ҳеч кимни биринчи дақиқада сўкмаган. Мурод ака илк дақиқаданоқ тўп узатишда хатога йўл қўйганимда мени сўкиб кетди. Мен 3-дақиқадаёқ майдон чиқиб кетдим. Бу танбеҳ эмас, шунчаки қўполлик. Инсон деган бир марта тушунтирса тушунади. Кейинчалик жамоадан қолиш керак эмаслигини билдим.
– Жамоа билан шартномангиз бор эдими янги мавсум олдидан?
– Комил ака билан оғзаки келишув бор эди, лекин шартномам йўқ. Чунки унга ҳам мени кетишим мақъул бўлган.
– Фарҳод Нўрбўтаевнинг Мирзабоев ҳақидаги мақоласини ўқидингизми?
– Тўғриси, ўқиб жуда хурсанд бўлдим. Кимдир ҳақиқатни айтарканку деб суюндим. У ердаги барча нарсалар ҳақиқат.
– Мирзабоевнинг қариндошлари жамоада жамланган экан.
– Ҳа. Жамоада унинг яқинлари жуда кўп. Диёр Мирзабоев жамоада мураббий бўлиб ишламоқда. Яна бир ўғли Жасур асосий таркибда ҳаракат қилди. Укаси Ҳикмат ҳарбий учувчи бўлишига қарамай у ҳам жамоада. Ҳисобчи ҳам аввалги иш жойидаги касбдошлари. Ҳаттоки шафёрлар ҳам алмашди. Жамоанинг узоқ йиллик доктори Мухиддин ака ҳам жамоадан кетган. Гаплашганимизда сабабини телефонда айта олмаслигини айтди.
– Саркисяннинг жамоадан кетиши уюштирилган эдими?
– Албатта бу жуда ёмон иш бўлганди. 26 йил ишлаган одамни бундай ҳайдаш керак эмас. У қилган ишни Ўзбекистонда ҳеч ким қилолмайди. Бизга шунча ёмон таъсир қилдики, унинг ўзига қандай таъсир қилганикин. Менимча ҳам, Саркисяннинг кетиши уюштирилган.
– Жамоада легионерларнинг келиши қандай амалга оширилади?
– Шунча йиллар легионерларсиз ўйнадик. Бу йил эса чет элдан футболчи олдик. Нима фойда бўлмоқда? Кетган ўйинчилардан легионерлар кучли эмас деб ўйлайман.
– «Нефтчи»нинг ҳолатини «МЮ»никига ўхшатса бўладими?
– Йўқ. «МЮ» Фергюсонни бошқача кузатди. Бундан ташқари Мойесни Фергюссонинг ўзи танлаган эди. Менимча, бизнинг аҳволимиз жуда оғир. Жамоадаги раҳбарлар яхши мақсадда келишмаган. Жамоадан кетганларнинг бирортаси «Нефтчи»дан рози бўлиб кетмаган.
– Саркисяннинг ўғли яхши футболчи бўлган экан. Бундан хабарингиз борми?
– Ҳа, у яхши футболчи эди, лекин Саркисян гап-сўз бўлишидан қўрқиб, ўғлини жамоага қабул қилмаган. У хафа бўлиб Россияга кетиб қолган. Булар эса бутун оиласини шу ерда жамлаган. Диёр нима иш қилган мураббий бўлиши учун? Қаерда ўйнаган у? Мурод аканинг ҳам иккита ўғли жамоада.
– Анвар Бердиевнинг пулини ололмагани ҳақида.
– Ҳа хабарим бор. Жамоадан биринчи мен ва Анвар ака кетганмиз. Анвар ака жамоадан кетмоқчи бўлганида уни қўйиб юборишмаган. Олмаган пулига қўл қўйсагина унинг кетишига рози бўлишларини айтишган. Анвар ака кўчада қолмади. Мана «Бунёдкор»да ўйнамоқда. Анвар ака кетиш учун олмаган пулига қўл қўйишга мажбур бўлган.
– «Нефтчи»нинг ҳомийлари пуллари қаерга кетганини назорат қилишмайдими?
– Саркисян бўлганида ҳар йил текшириларди.
– «Нефтчи» футболчи ошхонага рўйхат билан киришаётган экан.
– Хабарим бор. Бу кулгули ҳол. Футболчи овқат емаса, қандай ўйнайди. Бундай ишларни қилган жамоанинг келажаги йўқ.
– Мирзабоевни қандай инсон деб биласиз?
– У кишини таъйинланганида мажлисда кўрдик. У вақтда бошқача одам эди, лекиин кейинчалик ўзгариб қолди.
– Жамоанинг етакчиларини кетказиш тўғри йўлми?
– Йўқ. Жамоа етакчилари кетгач ҳаммаси синиб қолди. Янги раҳбар келгача бизга бўлган муносабат ўзгарди. янги футболчиларга эса яна бошқача муомала.
– Дэвид Онья тиббий кўрикдан ўтолмаган бўлсада, клубда рўйхатдан ўтмаган бўлса ҳам, баъзада яшаб юрибди.
– У анча вақтга сафдан чиқган. Оньяга катта пул беришган, шунинг учун унинг тузалишини кутиб юришибди, Лекин у ўйнаб кетолмаса керак.
– Раҳбарият вакиллари билан учрашмоқчимисиз?
– Албатта. Жуда яхши бўларди. Менинг ҳам уларга саволларим бор. Қани бизни кетказиб нимага эришишди. Шунга қизиқяпман.
– «Нефтчи»га қайтишни хоҳлайсизми?
– Саркисян борса ва ҳозирги раҳбарлар кетса, қайтаман. Ҳозирги жамоага қайтиш кулгули.
– Мурод Исмоилов қандай мураббий?
– Мурод аканинг интервьюларини ўқидим. ТВда чиқса, кўришни хоҳламайман. У биз билан илк марта учрашганда, бизга чемпион бўлиш вазифасини қўйди. Кейинчалик ўртоқлик ўйинларидан кейин учлик учун курашадиган бўлдик. Ҳозир эса олдинги йилдан яхшироқ натижа экан. У ўзига ишонмаяптими ёки жамоагами, шуни билмоқчиман.
– Фарғонада футбол жуда кўп нарсани англатади. Мухлислар қандай аҳволда экин?
– Кўпчликнинг бўлган ишлардан хабари бор. Улар жамоа учун ёниб-куйишади. Мухлислар Саркисяннинг кетиши хоҳлашди. Мана Саркисян кетди, янги жамоа келди. Натижа бўлмаяпти.
– Яна нималар демоқчисиз жамоа ҳақида?
– Жамоа кўпчилик футболчиларни кетишга мажбурлади. Шу вақтгача ҳеч ким «Нефтчи»дан хафа бўлиб кетмаган эди. Улар кўпчиликни норози қолишди.
– Мухлисларга нима дея оласиз?
– Менимча, бундай ёмон кунлар ортда қолади. Умид қиламанки, олдинги жамоа қайтади.
– Сизнингча Саркисяннинг кетиши қай даражада катта хато?
– Бу клуб тарихидаги энг катта хато. У кишини ҳеч бўлмаса раҳбариятда қолиши керак эди.
– Комил Мирзабоев футболни тушунадиган одамми? Гап сўзларидан билинадику.
– Фарғона бизни кутиб турибди ва шунга ўхшаш шаблон гапларни айтарди, лекин ҳеч қандай профессионал гап айтолмасди.
Ўткир Жалолхонов суҳбатлашди