Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-6 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда 5-1 Штутгарт
27/11 22:45 Штурм 1-0 Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр

ЕЧЛ. «Реал» деярли ярим финалда!

Баҳо:
+1 | -

"Реал" ўтган мавсумдаги мағлубият учун "Боруссия"дан ўч олишга мувафақ бўлди. Анчелотти шогирдлари илк ўйиндаёқ дортмундликларни 3та тўп фарқи билан мағлуб этишди ва амалда ярим финал йўлланмаси тақдирини ҳал этишди.

Учрашувниг дебютида "Реал" ўзининг илк ҳужумидаёқ гол уришга муваффақ бўлди. Бензема ўнг қанот бурчаги ёнида тўпни қабул қилди ва ҳужумга қўшилган Карвахалга узатди. Данни эса битта уринишда жарима майдочнасига кириб келган Бэйлга тўпни узатди. Гарет чаққонлик-ла дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва оёғининг учи билан зарба бериб, ҳисобни очди.

Ушбу гол ё "Боруссия"ни синдириб қўйди, ёки меҳмонларнинг ҳозирги кундаги савияси "Реал" фонидан шундан иборат: улар ўйинда кўп вазият ярата олишмади ва ҳимояда жуда ҳам яхши ўйин кўрсата олишмади.

Қарши ҳужумда ўта хавфли бўлган "Реал" тез орада ўз услубида ҳисобдаги фарқни оширди.  Иско ҳужум чизиғида тўпни қабул қилди ва ўнг қанотдан етиб келган Бэйлга тўпни узатди. Гарет нариги қанотдаги Роналду тўп билан таъминлади. Криштианунинг дарвозабон майдончаси томон етказган тўпи ноаниқ бўлди ва меҳмонлар хавфни бартараф этишгандек бўлди. Аммо мезбонлар жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллаб олишди ва Иско 20 метрларда унча кучли бўлмаган зарба билан ҳисобни 2:0га етказди.

ЕЧЛ ушбу мавсумининг энг яхши тўпурари бўлиб турган Криштиану Роналду бугун ҳам майдонни тарк этмади. Модрич томонидан узатилган тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилиб олган португалиялик ҳужумчи худди футзалдаги техника каби Вайденфеллерни доғда қолдирди. 3:0.

"Боруссия" гол уриши мумкинмиди? Мумкин эди. Бугун уларга Левандовски етишмади. Обемеянгга маҳорат етишмаган бўлса, Мхитарянга бир вазиятда омад етишмади. Аниқроғи Пепе мардонавор ўйини орқали 6 метрдан йўлланган зарба йўлига ғов бўлди. Ўйин охирларида англиялик ҳакам Марк Клатенбург "Мадрид" дарвозаси томон пенальти белгилаши мумкин эди. Аммо Алонсонинг қўполлигини у пенальтига тортмайди деб ҳисоблади негадир.

"Боруссия" посбони Роман Вайденфеллер эса 3та гол ўтказиб юборганига қарамай, яна бир нечта вазиятларда ўз жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди.

Бир ҳафтадан кейин эса бизни жавоб ўйини кутмоқда. Кўрамиз, Юрген Клоп вазиятдан чиқиб кетиш учун қандай чоралар ўйлаб топа олар экан.

ЕЧЛ, чорак финал, дастлабки ўйин
"Реал Мадрид" (Испания) – "Боруссия" Д (Германия) - 3:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 3 Бэйл, 2:0 – 27 Иско, 3:0 – 57 Роналду.
"Реал Мадрид" – Касильяс, Карвахаль, Пепе, Рамос, Коэнтрау, Алонсо, Модрич, Иско (Ильярраменди, 72), Бэйл, Бензема (Мората, 75), Роналду (Каземиро, 80).
"Боруссия Д" – Вайденфеллер, Пишчек (Шибер, 67), Хуммельс, Папастатопулос, Дурм, Кель (Йойич, 74), Шахин, Гросскройтц, Мхитарян (Хофманн, 64), Ройс, Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Ройс (18), Кель (30), Гросскройтц (87).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:44, 03.04.2014.
Ўқилди: 9174 марта.
Фикрлар: 52 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.