Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ чорак финал босқичи доирасида «Реал» майдонида бўлиб ўтган ўйин (0:3)дан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биз ҳимояда жипслик билан ўйнай олмадик. Ҳимояга ётдик, аммо кенг ҳаракат қилдик. «Реал» ўз уйида гол урди. Биз бугун 5та гол уришимиз мумкин эди, аммо буни амалга ошира олмадик.
Биз меҳмонда ҳеч бўлмаса битта гол уриш учун олдинга интилдик, аммо буни ҳам уддалай олмадик. Биз кўпроғига қодир эканимиз кўриниб турди. Агар жавоб баҳсида яхши ўйин кўрсата олсак, кейинги босқичга чиқишимиз мумкин. Ҳужумдаги ўйинимиз буни кўрсатди. Курашамиз ва ғалаба қозониш учун барча чораларни ишга соламиз», – дейди Клопп.