Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

«Машъал» - «Пахтакор». Превью

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 4-турида "Пахтакор" Муборакда "Машъал"га қарши майдонга тушади.

Муборакликлар ўтган мавсум биринчи лигада муваффақиятли иштирок этиб, олий лигага қайтишди ва ҳозирча яхши ўйин намойиш қилишмоқда. Жамоа сафарда "Сўғдиёна" ва "Андижон"дан 4 очко олиб, ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди. Бош мураббий Александр Хомяков таркибда катта ўзгаришлар қилмади. У асосан клуб академияси тарбияланувчиларига эътибор қаратмоқда. Шу сабабли "Машъал" турдан-турга яхшироқ ўйин кўрсатиш имкониятига эга. "Пахтакор" эса ғалабали одимини давом эттириш мақсадида мезбонларни доғда қолдиришга ҳаракат қилади.

Ҳозиргача жамоалар олий лигада 26 марта ўзаро майдонга тушганлар. Уларнинг 17тасида жамоамиз зафар қучган. 5 баҳс дуранг билан тугаб, 4 учрашувда "Машъал"нинг қўли баланд келган. "Шерлар" 50 тўп киритишган, муборакликлар 18 марта. Охирги бор 2012 йилда ўтган беллашувларда "Пахтакор" Тошкентда ва Муборакда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ёшлар жамоалари 4 апрель, жума куни Муборакдаги Баҳром Вафоев номли стадионнинг кичик майдонида соат 16:00да учрашувларини бошлашади. Асосий таркиблар беллашуви 5 апрель, шанба куни Баҳром Вафоев номли стадионда соат 16:30да старт олади. Ўйинни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

"МАШЪАЛ" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидилло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Элёр Турсунов (Бухоро).

Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 12:44, 03.04.2014.
Ўқилди: 2276 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.