Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Тебраниш

Баҳо:
+ | -

Сўнгги бир ҳафта ичида ўзбек футболининг эътибори Фарғонага — "Нефтчи" клубига қаратилди. Мухлислар бу воқеаларни жуда кенг муҳокама қилишмоқда. Бу воқеаларга "Нефтчи"нинг собиқ футболчилари ҳам қўшилишмоқда ва яқин орада бунинг инерциясига тугайдиганга ўхшамайди.

Бугунги воқеаларнинг туби барибир ўтган йилга, Саркисяннинг истеъфосига бориб тақалиб қоляпти қайсидир маънода. Журналист Қаҳрамон Асланов ўтган йили ўз блогида, мураббийнинг алмаштириш ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини ва асосийси муаммонинг тубига эътибор қаратиш ҳақида мақола ёзган эди. Ҳамкасбимиз ҳақ бўлиб чиқаётганга ўхшади. Боиси Юрий Вазгенович кетганидан кейин ҳам "Нефтчи"нинг ишлари "беш" бўлиб кетгани йўқ.

Қаҳрамон Аслановнинг "Тебраниш" сарлавҳали мақоласини яна бир марта ўқиб кўринг.

Сўнгги ҳафталар ўзбек футбол сайтлари ва баъзи нашрлар “Нефтчи” ҳақидаги танқидий фикрлар билан тўлди. Аниқроқ қилиб айтганда, Саркисян ҳақидаги. Бир қараганда, бундай кескин муносабат учун асослар етарли, масалан, “Нефтчи” мавсумни жуда ёмон бошлади. Яна бошқа жиҳат – ушбу ҳолатнинг сабабчиси ҳақидаги фикрлар якдил: ҳаммасига Саркисян айбдор. Танқидий фикрларнинг бирданига бошланиб кетгани бошқа бир мулоҳазага ҳам ундайди, бу ерда қандайдир яширин ҳаракат, ахборот хуружи йўқми? Саркисянни бош мураббийликдан қулатиш ва “Нефтчи”да янги даврни бошлаш жараёнинин бошланиши эмасмикин?

Билмайман ва жим тураман. Қандай мақсадда ва нима учун бўлаётганидан қатъий назар, Фарғона футбол жамоатчилигидаги бу фаоллашувнинг ижобий жиҳатларини кўрса бўлади. Икки сабаб билан.

Бир неча йил олдин, Ўзбекистон футбол федерациясининг расмий сайтида Юрий Саркисян ҳақида мақола ёзилганди. Муаллифнинг номи кўрсатилмаган, мақоланинг мазмунида, мураббийнинг салбий характери, жамоа ўйинидаги пасайиш ва бошқа салбий жиҳатлар тилга олинган ва фарғоналикларни Саркисянга боғланиб қолмасликка чақирган. Фарғона футболи ушбу мураббийсиз ҳам яшаши мумкин экани қистириб ўтилган. Ўшанда мен бу мақолага қарши бўлганман ва ҳатто “Ўзбек Саркисян” деган мақола ҳам ёзганман. Биринчидан, клуб мураббийи ҳақидаги мақола федерация томонидан ёзилганди. Иккинчидан, норозилик аввало, клуб мухлислари томонидан янграши керак, деб ҳисоблагандим. Ростанам, ўша пайтларда Фарғонада мураббийга нисбатан салбий фикрлар у қадар кўп эмасди ва ўша Саркисян танқид қилинган мақола интернетда эълон қилинганида, фарғоналик мухлислар бор кучлари билан мураббийни ҳимоя қилгандилар. Мен ўша мақола чиққан пайтларда “Нефтчи” – “Пахтакор” ўйинини томоша қилиш учун стадионга боргандим ва мураббийга кўрсатилган ҳурмат ва эътирофдан ҳайратда тушгандим. Хуллас, ўша вазиятда мухлислар Саркисян билан эди.

Бу сафарги танқидий мақолалар эса асосан маҳаллий журналистлар ва мухлислар томонидан битилмоқда. Ростан ҳам, “Нефтчи”нинг сўнгги йилдаги натижаларидан мухлислар зерикканлар ва бунинг асосий сабабчиси сифатида Саркисянни кўришлари табиий ҳол. Шу билан бирга, “Нефтчи”нинг олий лиганинг барқарор клубларидан бири бўлиб келаётганига айнан Саркисян туфайли, деб ўйлайдиганлар ҳам талайгина. Мисол учун, “Навбаҳор” ва “Андижон”ни олинг, узлуксиз мураббийлар алмашинуви оқибатида наманганликлар турнир жадвалининг иккинчи қисмида юришга ўрганиб қолганлар, “Андижон” эса ҳозир қўйи лигада ўйнашга мажбур. “Нефтчи”даги ўзгаришлар вазиятни янада беқарорлаштириб, аҳволни бадтарлаштириб юбормайдими?

Биласизми, мен ҳар икки тарафни эшитишим, маъқуллашим, эътироз қилишим ҳам мумкин. Ҳар икки тараф билан ҳам мунозара қила оламан, ҳар икки тарафни инкор қила оладиган ёки қувватлайдиган мисоллар тиқилиб ётибди. Сабаби, мен вазиятни четдан кузатяпман, “Нефтчи”нинг натижаларига айнан нима сабаб бўлаётганини билмайман. Яна шуни билмайманки, мабодо Саркисян ўрнига бошқаси келса, аҳвол яхшиланадими ёки йўқми? Чунки муаммонинг туб илдизини билмасдан туриб ечишга уриниш янада салбий оқибатларга олиб келишини тушунтириб ўтириш шарт эмас. Худди шундай ҳол, қўшни вилоятларда ҳам кузатилди, масалан.

Айтайлик натижа ёмонлашади. Мухлисларда норозилик бошланади. Танқидий мақолалар чиқа бошлайди. Хўш, бу муҳитга клуб қандай реакция бериши керак? Шуни эътиборга олиш керакки, танқидий фикрлар ва норозилик асосан натижа ва ўйиннинг сифатига нисбатан бўлади ва одатда, бу норозилик аҳволнинг яхшиланиши бўлган ундовдир. Муаммонинг илдизи ва сабабига келганда, ўша норозилик аслидан кўра бошқача ёки нотўғри бўлиши мумкин. Клубнинг вазифаси эса, норозиликни эмас, муаммони бартараф қилишдир. Яъни, агар мухлислар мураббийнинг истеъфосини талаб қила бошласа, клуб уни истеъфога чиқариши керакми? Ахир мухлислар натижадан норози бўлмоқдалар аслида, клубнинг вазифаси ўша натижанинг ёмонлашишига сабаб бўлган туб сабабларни ўрганиш эмасми, аввало?

Наманган ва Андижонда нима бўлди? Натижа ёмонлашди, мухлислар мураббийга танқид ёғдирадилар, раҳбарият эса шартта мураббийни олиб ташлайди. Норозилик тўхтайди, лекин муаммо шу билан ечилган бўладими? Йўқ, албатта. Мисол учун, 80-йиллар охирларида Манчестерда Фергюсоннинг истеъфосини талаб қилишган, ҳатто намойишлар ўтказилганди. Сабаби, у клубга келгандан сўнг, салкам олти йилгача чемпион бўлолмаган. Катта трансферларни амалга оширган бўлса-да. Клуб мураббийга ишониш билан бирга, муаммони ҳал қилиб борган. Норозилик давом этган, лекин шу билан бирга муаммо ечилиб борган.

Айтмоқчиманки, баъзида муаммо бошқа ёқда, норозилик эса бутунлай бошқа сабаб билан бўлади ва норозиликни тўхтатиш билан муаммо ечилмай қолиб кетаверади. Мана яқин тарихимиздаги исталган ҳолатни олинг: бирор бир клубдаги салбий натижалар қандай усулда ҳал қилинган? Ҳал қилинмаган, асосан, мураббийни алмаштириш орқали норозиликни камайтиришган ҳолос. Клуб биринчи навбатда, норозилик борми ёки йўқми, қатъий назар муаммони кўра билиши ва ечим излаши керак. Бизда аксарият клублар тескари иш юритадилар. Натижалар ёмонлашиб кетса-ю, мухлислар ёки ОАВ “барибир жамоа бизга ёқяпти, ёмон натижалар сабабларини биламиз, ҳали яхши бўлиб кетади” қабилида қувватлаб тураверсалар, клуб умуман ўзини муаммосиз хис қилишни бошлаб юборади одатда.

Мавзуимизга қайтадиган бўлсак, боя клуб ва мураббий деб ажратиб олдим, лекин “Нефтчи”га келганда бу тўғри эмас. “Нефтчи”да клуб мураббийи ҳам, директори ҳам, президентиям, селекционериям Саркисяннинг ўзи ҳисобланади. Хос ҳолат, демак хос ечим керак, Хўш, унда бундай норозилик кайфияти ва танқидий мақолалар ким учун ёзиляпти? Реакция бериши керак бўлган, муаммони ечадиган одам танқид қилиняпти-ку?

Биринчидан. “Нефтчи”да Саркисяндан ташқари, ҳомий ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият, жамоатчилик бор. Яъни Саркисяннинг истеъфосини амалга ошира оладиган даражадаги куч мавжуд. Улардан шуни илтимос қилардимки, битилаётган бу мақолаларга бефарқ бўлинмасин. Шу билан биргаликда, ҳаракатлар норозиликни йўқотишга эмас, вазиятни ўнглашга қаратилсин. Яъни, аввало, салбий натижаларнинг асл сабаби нима, бош мураббийнинг бу ҳолатдаги айблари нимада ва ҳоказо омиллар устида чуқур бош қотириш керак бўлади. Мураббийни алмаштириш энг яхши ечим бўлса, бу қабул қилиниши керак. Фақат, юқорида айтганимдек, қарорларнинг омили фақат мухлисларнинг ёки ОАВнинг кайфияти бўлиб қолмаслиги керак.

Иккинчидан. Айнан шундай мақолаларнинг ёзилиши, натижаларга жамоатчиликнинг кескин реакцияси футболимиз учун фойда деб ўйлайман. Бу мақолаларда ёки очиқ хатларда янграётган фикрларнинг қанчалик тўғри ёки нотўғрилиги бошқа масала. Лекин норозилик кайфияти акс эттирилаётганининг ўзи футбол учун жуда керакли жараён.

Нафақат клубларимизда, балки терма жамоаларимизда ҳам шунга яқин ҳолатни кузатишимиз мумкин. Мураббий ютяптими, ҳамма мақташи керак ёки у ютқазяптими, демак мақташга бировнинг ҳаққи йўқ. Танқид қилиниши шарт!. Бу нотўғрику? Натижада, натижаларни байроқ қилиб Абрамов шаҳарни бедарвоза деб ўйлади, ҳатто ПФЛ тақвимига ҳам ҳукмронлик қилиш даражасигача борди. Миржалол Қосимов танқидларга салбий ва кескин муносабатда бўлишга одатланди. Тўғри, журналистнинг мулоҳазалари доимо тўғри бўлмайди, айниқса, мутахассис назари билан қараганда ғирт сафсата туюлади. Аммо журналист шу йўл билан футбол жамоачилигидаги кайфиятни ифода этади ва бу табиий ходиса. Агар барча мақолалар барчасини тушунадиган мутахассислар томонидан ёзилса биласизми нима бўлади? Деярли ҳар қандай мағлубиятга объектив сабаблар топилади, биз биз ухлаб қоламиз. Мағлубиятларга кўникиб қоламиз. Ҳаммаси табиийдек туюлиб қолади ва бу ёмон. .

Айтайлик, Саркисян каби клубга меҳнати сингган мураббийлар жамоани ўз мулкидек кўришга ўрганиб қолишлари мумкин. Албатта, клубнинг аҳволи, муамоларнинг илдизи ҳақида у бошқалардан яхшироқ маълумотга эга, танқидлар унга ёқмаслиги, бутунлай сафсатадек туюлиши мумкин. Ростанам сафсатадир. Аммо шу сафсаталар, провакациялар орқали мураббийлар назорат қилиниши керак. Мураббий ҳар доим жамоатчиликдан хавф кутиб туриши, ҳар бир нотўғри қадами хунук оқибатларга олиб келишини билиши керак. Бир аччиқ мағлубият туфайли, ўнлаб ажойиб ғалабалар унутилиб кетиши мумкинлигини мудом хис қилиб туриши керак. Мен шу пайтгача шу ишларни қилдим, мен футболга боримни бердим, ҳеч ким менчалик ҳаққи йўқ, ҳеч ким мени танқид қилишга ҳаққи йўқ, қабилидаги фикрлар мураббийнинг ҳаракатларини бошқармаслиги керак. Эски хизматлар доим олқишланган, лекин ҳар бир мавсум алоҳида бир масъулият эканини тан олиши керак. Ҳар қанча меҳнат қилмасин, мухлислар унинг олдида эмас, у мухлисларнинг олдида жавобгар эканини унутмаслик керак.

Хуллас, ҳар қандай жамоада, ҳар қандай мураббийнинг курсиси ҳар доим қимирлаб туриши шарт. Шу.

Қаҳрамон Асланов, 2013 йил.

Манба: www.stadion.uz.

Тарихий киноларни кўп кўрганмиз. Масалан, қандайдир бир қалъани забт этган саркарда энг аввало, ўша шаҳар бойликларини, канизакларини, ерларини қўлга киритиш ҳақида кўпроқ ўйлайди. Одатда, ўша шаҳарда истиқомат қиладиган одамлар, цивилизация ҳақида кам қайғуради. Бойликни эмас, қўлга киритилган ернинг ривожланишини асосий мақсад қилган саркардалар асрлар ўтиб, нафақат буюк саркарда, балки ҳақиқий йўлбошчи сифатида ном қолдирганлар.
Агар “Нефтчи”ни мана шундай қалъага менгзасак, қайсидир маънода Комил Мирзабоев саркарда сифатида Саркисянни мағлуб этиб, “Нефтчи”ни қўлга киритганди. Бу инсон ростан ҳам футбол учун жон куйдирса, “Нефтчи”ни яхши кўрса, келажакда ушбу қалъа тарихида қолишни истаса, қалъа ичида яшайдиган одамлар – яъни, мухлисларни эшитиши, аввало, уларни қониқтирадиган аввалгидан яхшироқ “Нефтчи”ни барпо этиши керак. Бошқа йўл йўқ, назаримда. 

Киритилди: 16:07, 04.04.2014.
Ўқилди: 6936 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.