Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Дэвис кубоги. Хитой – Ўзбекистон учрашувида хозирча кучлар тенг

Баҳо:
+-1 | -

Хитойнинг Тианжин шаҳрида теннис бўйича Хитой ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида “Дэвис Кубоги”нинг Осиё ва Океания минтақаси иккинчи давра учрашувида бугун дастлабки беллашувлар ўтказилди. 

Дэвис кубоги қоидаларига кўра биринчи кунги баҳсда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Хитой термасининг иккинчи рақамда қайд этилган теннисчиси Чжанг Цзега қарши кортга тушди. Беш сет давом этган баҳсда ҳамюртимиз 6-4, 4-6, 3-6, 6-3, 6-4 ҳисобида зафар қучди. 

Шундан сўнг кортга мамлакатимизнинг иккинчи рақамли ракетка устаси Фаррух Дўстов ва мезбонларнинг биринчи рақамли теннисчиси Ву Ди тушдилар. Мазкур учрашув ҳам беш сет давом этди ва унда хитойлик теннисчи 1-6, 7-6, 7-6, 3-6, 9-7 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Эртага ўтказиладиган жуфтликлар учрашувида Денис Истомин / Фаррух Дўстов жуфтлиги Мао Хин Гонг / Ли Чжэ дуэти билан баҳс юритади. 

6-апрель кунга белгиланган сўнгги кун баҳсларида дастлаб ҳар икки терма жамоанинг биринчи рақамли теннисчилари Денис Истомин ва Ву Ди кортга чиқса, кейинги ўйинда терма жамоаларнинг иккинчи рақамли ракетка усталари Фаррух Дўстов ҳамда Чжан Цзе ўзаро куч синашадилар.

Ҳамюртларимизга бўлажак ўйинларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 22:20, 04.04.2014.
Ўқилди: 3111 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик