Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Нефтчи»нинг собиқ футболчилари: Мурод Исмоиловга ишониш керак»

Баҳо:
+-1 | -

5 апрель куни Ўзбекистон чемпионатининг 4-тур доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ўз майдонида “Қизилқум” жамоасини қарши олди ва ўйинда ҳисоб очилмади. Орадан бир соат ўтиб, “Қизилқум” жамоаси футболчилари Акмал Холиқов, Асқар Муҳиддинов ҳамда Ғайрат Жумаев маҳаллий “Рухсор” телеканалининг “Спорт сайёраси” дастури меҳмонига айланишди.

Айтиш керакки, ушбу ўйинчилар ўз вақтида “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилишган. 1 соат давом этган жонли эфирдаги суҳбатда футбол ишқибозлари студия меҳмонларига бир қатор саволлар билан мурожаат қилишди. Марҳамат, суҳбатнинг қисқача мазмуни билан танишинг.

Акмал Холиқов:
“Нефтчи” - “Қизилқум” ўйини ажойиб тарзда ўтди. Фарғоналикларда ҳам, бизда ҳам кўплаб вазиятлар бўлишига қарамасдан, ўйинда ҳисоб очилмади. Ўйлайманки, ўйин дўстона натижа билан якун топди ва биз бундан хурсандмиз.

Фарғона клубида доим яхши ўйинчилар бўлиб келган. “Нефтчи” ўз майдонида очко йўқотиш ўрганмаганини барча билади. Биз ўйнаган пайтларда шундай ҳолат эди. Юрий Саркисян доим барчанинг миясига мағлуб бўлмасликни сингдириб келган. Бугунги ўйинда Носир Отақўзиев, Мелзиддинов, Дилёр Эрматов ҳамда моҳир дарвозабон Ғайрат Ҳасанов ажойиб ўйин намойиш этишди. Клуб тўғрисида ижобий фикрларим кўп. Жамоа энди шакланмоқда. Уларга вақт керак. Мурод ака ҳам яхши мураббий ва ушбу мутахассис, ажойиб таркиб йиққан. Умид қиламан, “Нефтчи” бир-икки турдан сўнг ўз ўйинини топиб олади. Шу ўринда “Нефтчи”нинг келаси турдаги ўйинларида омад тилайман!

Асқар Муҳиддинов:
Бир тур олдин “Нефтчи” Наманганда очко йўқотганди ва ушбу ўйинда ғалаба қозониши шарт эди. Бироқ  бундай бўлмади. Унинг устига бизнинг ўйин ҳам қовушмади. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” билан ўйинларда майдоннинг сифатида яхшилиги учун биз гранд клубларга қарши кучли ўйин намойиш этгандик. Бироқ Фарғонадаги майдоннинг нотекислиги боис ўйинимиз чиқмади. Аммо яқинда “Нефтчи” учун кўркам стадион бунёд этилаётганлигидан хабар топиб, тўғриси мамнун бўлдик.

Ғайрат Жумаев:
— Аслида, Фарғонага ғалаба учун келгандик. Аммо ўйинда кўплаб хавфли вазиятлар бўлишига қарамасадан, омад хеч кимга кулиб боқмади. Бугунги кундаги “Нефтчи” билан Саркисян давридаги клуб ўртасида анча фарқ бор. Мен ўйнаган пайтда жамоа анча шакланган эди. Хозирги таркиб бир-бирини яхши тушунмаяпти. Лекин аста-секин барча масала ижобий ҳал бўлади.

Дастурни Ҳожиакбар ЖАББОРОВ олиб борди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:16, 06.04.2014.
Ўқилди: 5865 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.