Бугун ўсмирлар (U16) ўртасида Осиё чемпионатининг финал босқичига қуръа ташланади. Қуръа ташлаш маросими мусобақага мезбонлик қиладиган Таиланд давлати пойтахти Бангкокда бўлиб ўтади.
Ушбу ёш тоифасида мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қуръа жараёнида 1-саватчада бўлади. Шунингдек, ушбу саватчада мезбон Таиланд, вице-чемпион Япония ва Эрон терма жамоалари ўрин олишган.
16та жамоа тўртта гуруҳга бўлинади. Гуруҳдан 2тадан жамоа чорак финал йўлланмасини қўлга киритса, ярим финалга чиққан жамоалар келаси йили Чилида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади.
Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўтган йили Тошкентда ўтказилган саралаш мусобақаси орқали қитъа чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишганди. Таиланддаги мусобақа эса 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатига қуръа ташлашда жамоалар саватчаларга қуйидаги тарзда ажратилишган:
1-саватча: Таиланд (мезбон), Ўзбекистон, Япония, Эрон
2-саватча: Жанубий Корея, Сурия, Кувайт, Австралия
3-саватча: Хитой, Уммон, КХДР, Саудия Арабистони
4-саватча: Қатар, Непал, Малайзия, Гонконг