Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Тажриба ёшликдан устун келди

Баҳо:
+ | -

“НБУ-Осиё” ҳимоячиси Александр Хвостунов Қаршининг “Геолог” (ҳозирги “Насаф”) жамоасида катта футболдаги фаолиятини бошлаганида “Бунёдкор-2”нинг бугунги таркибидаги бирорта ҳам ўйинчи хали дунёга келмаган эди. Бу шунчаки факт. Меҳмонлар таркибида шунингдек олий лига ҳадисини олган  Тимур Айзатулов, Алексей Николаев, Леонид Кошелев сингари тажрибали ўйинчилар борлиги ҳам факт. Ёш “қалдирғочлар” билан ўйин тақдирини айнан шу омил хал қилди десак, муболаға бўлмайди.

Ўйин бошланиши билан майдон марказини Кошелев ва Николаев ўз назоратларига олдилар. Шу боис ҳам мезбонлар асосан қанотлардан олдинга ўтишга интилдилар. Бундай интилишлар бир неча бор хавфли тус олди. 17-дақиқада ўнг қанотдан оширилган тўпни Жавоҳир Қаҳрамонов кучли зарба билан дарвоза томон йўллади. Меҳмонлар дарвозабони Сулаймон Ахмадкаримов уни қийинчилик билан қайтариб жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, мезбонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдидар. Нодир Мавлоновнинг кучли зарбасини бу сафар дарвоза устуни қайтарди. 1-бўлимда меҳмонларда ҳам тўп киритиш учун имконият бўлди. Нодир Мавлонов тўп оширишда хатоликка йўл қўйди ва меҳмонлар ҳужумчиси Андрей Сидоров дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди. “Бунёдкор-2” дарвозабони Амир Эргашевнинг маҳорати энди мезбонларни муқаррар годан сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимда ёш “қалдирғочлар” катта куч билан олдинга ташландилар. Бироқ меҳмонларнинг қарши ҳужумлари ҳам хавфли тус ола бошлади. Ана шундай қарши ҳужумлардан бири дарвозани ишғол қилиш билан якунланди. 65-дақиқада тажрибали Леонид Кошелевнинг кучли зарбасини Амир Эргашев қайтаришга ожизлик қилди – 0:1.

Қолган қақтда мезбонлар вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдилар, лекин тажрибали меҳмонлар ҳисобдаги устунликни сақлаб қолишга муваффақ бўлдилар.

 

«Бунедкор-2» (Тошкент) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) - 0:1 (0:0).

Гол: Леонид Кошелев, 65.

Огоҳлантиришлар: Владислав Нуриев (41), Шаҳзод Абдурахимов (56), Жавоҳир Қаҳрамонов (73) – Тимур Айзатулов (22), Алексей Николаев (57), Андрей Сидоров (69), Мурод Ражабов (88)

"Бунёдкор-2": Амир Эргашев, Ислом Қобилов, Шаҳзод Абдураҳимов, Георгий Пагосов, Нодир Мавлонов, Жаҳонгир Хўжамов, Владислав Нуриев, Дилшод Аҳмадалиев, Жавоҳир Қахрамонов, Нуриддин Ҳасанов, Фарҳод Намозов.

Заҳирадан майдонга тушганлар: Абдуллох Исломов, Элбек Равшанов, Жавохир Эсонқулов, Турсун Рахимбердиев, Суннат Абдуллажонов.

"НБУ-Осиё": Сулаймон Ахмадкаримов, Александр Хвостунов, Икром Иброҳимов, Тимур Толипов, Жавлон Гусейнов, Тимур Айзатулов, Алексей Николаев, Исроил Эргашев, Леонид Кошелев, Абдулатиф Абдуқодиров, Андрей Сидоров.

Заҳирадан майдонга тушганлар: Мурод Ражабов, Александр Лупашко, Даврон Валижонов, Музаффар Турсунов.

Ҳакамлар: Д.Каримов, Ф.Йўлдошев, А.Шукруллаев, Н.Рўзимов (барчаси Тошкент шаҳридан).

Назоратчи: И.Рахимов (Андижон).

6 апрель. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 57 томошабин

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 09:24, 07.04.2014.
Ўқилди: 3713 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.