Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

«Локомотив» дерби олдидан ишончли ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Ниҳоят, "Локомотив" 4-турга келиб ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини намойиш қилди. Ҳужумкор ўйин намойиш қилган Абрамов шогирдлари "Сўғдиёна"ни мағлуб этишди. Ҳужумкор ўйин намойиш қилган "темирйўлчилар" бутун ўйин давомида ўзлари яратган ҳужумларнинг ҳеч бўлмаганда ярмидан фойдалана олишганида ҳам ҳисоб анча йирик кўриниш ҳосил қилди.

Даврон Файзиев шогирдлари эса 28-дақиқагача яхши ҳимояланишди ва мезбонларга деярли хавфли вазият яратиш имконини беришмади. Айнан шу дақиқада марказий ҳимоячи қўпол хатога йўл қўйди. У бош билан тўпни дарвозабонга етказиб бермоқчи бўлганида Иван Нагаев тўпга биринчи бўлиб етиб олди ва бирга-бир вазиятда Меленчукни доғда қолдирди.

Буёғига эса Абрамов шогирдларининг вазифаси осонлашиб кетди. Иккинчи гол ўзини узоқ куттирмади. Чапақай Жасур Ҳасанов жарима майдончасига яқин жойда тўпни қабул қилди ва тўпни орқароққа узатди. Тўраевнинг зарбасини посбон қайтарди, унинг ёнида турган Вячеслав Шевченко эса дарвозани ишғол қилди!

Ўйин давомида Иван Нагаев ва Шевченко камида 4 марта посбон билан бирга-бир вазиятга чиқиб боришди ва ҳар сафар Меленчук дуэлни ўз фойдасига ҳал қилаверди. Захирадан майдонга тушганига 3 дақиқа бўлган катта Жасур Ҳасанов эса бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни 3:0га етказди.

Ўйин якунланишига 7 дақиқа қолганида "Сўғдиёна" битта жавоб тўпини дарвозага йўллашди. Чап қанотдан етказилган тўпни Нестеров ён томонга уриб юборди. Бобур Қосимов тўпни эгаллаб дарвозабон майдончаси томон узатди. Суҳроб Бердиев эса яқин масофадан тўпни дарвозага йўллади. Якуний ҳисоб - 3:1.

11 апрель куни "Локомотив" "Жар" стадионида "Бунёдкор" меҳмони бўлади.

Мазкур ўйин сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қилинди.

ОЛИЙ ЛИГА, 4-ТУР
"ЛОКОМОТИВ" - "СЎҒДИЁНА" 3:1 (2:0)
Голлар: Иван Нагаев (28), Вячеслав Шевченко (31), Жасур Ҳасанов-кичик (72) — Суҳроб Бердиев (83)
Огоҳлантиришлар: Фозил Мусаев (43), Бобур Йўлдошев (60) — Бобур Қосимов (68)
"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 17.Салим Мустафоев, 18.Фозил Мусаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22. Виктор Карпенко, 23.Иван Нагаев (Сардор Мирзаев 79), 24.Иброҳим Раҳимов (16.Жасур Ҳасанов 69), 77.Жасур Ҳасанов, 88.Лутфулла Тўраев, 9. Вячеслав Шевченко (Фарҳод Тожиев 68)
Захира: 84.Темур Жўраев, 8.Акмал Холматов, 9.Сардор Мирзаев, 10. Фарҳод Тожиев, 11.Александр Шадрин, 16. Жасур Ҳасанов (кичик), 30.Дилшод Жабборов
“Сўғдиёна”: 1.Александр Меленчук (С), 3.Илҳом Комилов, 6.Аюбхон Нўъмонов, 7.Расул Ҳайитов, 13. Рустам Аъзамов, 14.Ориф Мамажонов (Вусал Магерамов 46), 15.Жасур Ҳакимов (23.Бобур Қосимов 63), 18.Сардор Эминов, 19.Суҳроб Қобилов, 24.Асилжон Бегимқулов, 25.Суҳроб Бердиев
Захира: 16.Нодиржон Ашурматов, 8.Ботиржон Каримжонов, 17.Санжар Рашидов, 20.Вусал Магерамов, 21.Акмал Абдураҳмонов, 22.Фурқат Ҳасанбоев, 23.Бобур Қосимов
Ҳакамлар: И.Танташев, Ҳ.Шодмонв, Х.Мирзааҳмедов, Д.Досанов
Назоратчи: И.В.Нехочин

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:50, 07.04.2014.
Ўқилди: 4050 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.