Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

"Хоразм" - "Пахтакор" ўйини нега Тошкентга кўчирилди?

Баҳо:
+ | -

Кеча  pfl.uz сайтида Ўзбекистон Кубоги 1/16 финали доирасидаги «Хоразм» (Урганч)  «Пахтакор» (Тошкент) учрашуви, Урганч клуби илтимосига асосан, 18 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказилади деган мазмунда хабар эълон қилинди. 

Қуръага биноан Урганчда, янада аниқроғи Хива шаҳрида ўтказилиши керак бўлган бу ўйиннинг Тошкентга кўчирилиш сабаблари хабарда кўрсатилмади.

Маълумки, шу йилнинг 30 март куни Ўзбекистон кубоги баҳсларига старт берилди. Урганчнинг "Хоразм" клуби ўз майдонида Нукуснинг "Орол" клубини қабул қилди. Қўшни вилоят вакилларининг муросасиз кечадиган, ўзига хос шимол дербиси қизиқарли ўтиб, майдон эгаларининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин Хивада бўлиб ўтди. Урганчдаги Хоразм спорт мажмуаси таъмирланаётгани сабабли, ушбу мавсумда "Хоразм" клуби барча ўйинларни Хива шаҳар стадионида ўтказиши белгилаб қўйилган эди. Шу куни Хива стадионига йиғилган кўп сонли мухлислар жамоанинг чиройли ғалабасидан завқ олишди. Қуръага кўра, кейинги босқичда Хоразм клубини мамлакатимизнинг номдор жамоаларидан бири, Тошкентнинг Пахтакор клуби кутиб турган эди. Севимли жамоамиз билан ўйнаш учун, Хивага Пахтакор клуби ташриф буюришини эшитиб, барча мухлислар кўтаринки кайфиятда стадионни тарк этишди. 

Бироқ, ўйин пайтидаёқ мухлислар орасида нохуш гап-сўзлар тарқалди. Эмишки, "Пахтакор" клуби раҳбарияти "Хоразм" клуби вакилларига мурожаат этиб, агар "Хоразм" кейинги босқичга чиқса, у ҳолда ўйинни Тошкентда ўтказиш таклифини беришган. Барибир бизни мағлуб эта олмайсизлар, демак ўйинни қаерда ўтказишни сизлар учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ деган маънодаги гаплар билан, "Пахтакор" клуби барча сарф-харажатларни ўз бўйнига олишга ваъда берган. "Пахтакор" бу ишни ими-жимида қилишни, ташаббус Хоразм клуби томонидан чиқиши кераклигига алоҳида урғу берган. Чамамда, Тошкент клуби, 1-лига вакилига қарши ўйнаш учун 1000 чақиримдан ортиқ масофани босиб ўтиб, Хивага келиш ўрнига, "Хоразм"ни Тошкентга чақириб, масалани осон ҳал қилишни ўзига фойдали кўрган. 

Албатта бу гаплар стадионга йиғилган мухлислар орасида баҳсмунозарага сабаб бўлди. ПФЛ бу ишга рухсат бермайди, қуръага биноан "Пахтакор" клуби Хивага келади, ҳамма нарсани пул ҳал қилмайди, мухлисларни ҳам ўйлаш керак деган хулосага келиниб, ҳеч ким бу миш-мишга ишонмади.

Афсуски, бу гаплар ҳақиқат бўлиб чиқди.

Тан олишимиз керак, "Пахтакор" клубини бугунги кундаги "Хоразм" клуби билан тенглаштириш жуда ноўрин. Тошкент клуби ҳар жабҳада воҳаликлардан устун экани шубҳасиз. Бўлажак кубок ўйинида эса, "Хоразм" клубининг мухлиси бўлсакда, "Пахтакор"нинг имкониятлари юқори эканини жуда яхши билиб турибмиз. Ўйин қаерда ўтишидан қатъий назар "Хоразм" клубининг ғалаба қозониши, "Пахтакор"нинг мағлуб бўлиши даргумон. Ўз молиявий аҳволини бирмунча яхшилаб олишни кўзлаган "Хоразм" клубини ҳам тушуниб турибмиз. 

Аммо футбол мухлислари нима бўлади? 30 март куни стадионни қувонч билан тарк этган мухлислар, болакайлар, отахонлар орзуси нима бўлади? Тошкентликлар сафида тўп сурувчи, асли хоразмлик Жамшид Искандеров ва Жалолиддин Машарипов, шунингдек, терма жамоамиз либосини кийган бошқа футболчилар ўйинини томоша қилиш орзусида стадионга келишни мақсад қилиб қўйганлар нима бўлади? Ахир футбол ким учун ўйналади? 

Шу ўринда, ибратли бир воқеани эсга олиш жоиз. 2011 йил 28 апрель куни, Ўзбекистон кубоги 1/16 финал ўйинлари доирасида Хива клуби ўз майдонида "Бунёдкор" билан куч синашиши керак эди. Моливий жиҳатдан "Пахтакор"дан қолишмайдиган "Бунёдкор" ўзининг юлдузли таркиби билан Хивага ташриф буюриб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган, стадионни лиқ тўлдирган мухлислар эса чиройли, муросасиз ўйиннинг гувоҳи бўлиб, ҳар иккала жамоа футболчиларини олқишлар билан кузатишган эди.

Наврўзбек Шодмонкулов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:12, 11.04.2014.
Ўқилди: 10271 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.