Кириш Регистрация
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай - Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания

«Пахтакор» тезликни оширди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" мавсумни жуда яхши бошлади. Улар барча ўйинларда 100 фоизлик натижа қайд этиб кетиш билан бирга, асосий рақиблар эса ўзаро ўйинларда очколарни йўқотишга улгуришганди. "Олмалиқ" билан ўйиндаги ғалаба Бабаян шогирдларини таъқибчилар билан орадаги фарқни 4 очкогача етказарди.

"Олмалиқ" эса 3-турда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаганидан кейин ўз майдонида "Андижон" билан кутилмаганда дуранг ўйнади. Шу боис Шквирин шогирдлари бу ўйинда ютқазмаслик учун кураш олиб боришди. Олмалиқликлар қисқа пасларга асосланган футбол намойиш этишаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ушбу услуб Шквирин жамоасига самара келтирди, аммо бу сафар уларга бундай ўйин кўрсатиш учун "Пахтакор" имконият бермади. Йўқ, берди, биринчи бўлимнинг биринчи ярмида ва иккинчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида.

Биринчи бўлимда ўйини унчалик яхши чиқмаган "Пахтакор" иккинчи бўлимдан бошлаб кучли прессинг орқали рақиб ўйинини бузди ва ўзи "Олмалиқ" дарвозаси томон босим уюштирди. Бу тезда ўз самарасини берди. Бурчакдан етказилган тўпга Миладинович бош билан зарба берди. Егор Кримец эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Голгача ҳам тошкентликларда гол уриш учун бир қанча имкониятлар юзага келганда. Кахи Махарадзенинг зарбаларидан бири дарвоза устунига теккан бўлса (биринчи бўлимда), яна бири дарвоза тўсинига тегди (иккинчи бўлимда). Захирадан тушган Игорь Сергеев ҳам дарвоза томон икки марта зарба берди ва ҳар иккала зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Юқорида айтганимиздек, сўнгги 15-20 дақиқада "Олмалиқ" ўз ўйинини топиб олиб, мезбонлар дарвозаси томон босим уюштирди. "Пахтакор" эса ҳимояланшга мажбур бўлди. Ўйиннинг 90-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Шоаҳмедов тўпни ўнг қанотдан жарима майдончасига етказди ва Диёр Туропов тўпни Аббдураҳмоновга қолдирди. Достоннинг яқин масофадан берган кучлиси дарвоза устидан ўтиб кетди.

Кучли ёмғир, сел, момақалдироқ, чақмоқ остида ўтган ўйинда "Пахтакор" 3 очкони қўлга киритди ва ўз очколарини 15 очкога етказиб олди.

17:30. "ПАХТАКОР" -  "ОЛМАЛИҚ" - 1:0 (0:0)
Тошкент. "Пахтакор" марказий стадиони
Гол: Егор Кримец (51)
Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев (18), Егор Кримец (24), Станислав Андреев (54), Владимир Козак (90+2) — Мақсатмурод Шомуродов (45), Александр Алимпиевич (85)
"Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Боян Миладинович, Ҳикмат Ҳошимов, Камолиддин Тожиев (Акбар Исматуллаев 90+1), Кахи Махарадзе (С), Жамшид Искандеров, Станислав Андреев (Анвар Солиев 81), Владимир Козак, Темир Ҳакимов (Игорь Сергеев 46)
Захира: Акмал Турсунбоев, Акбар Исматуллаев, Шерзод Каримов, Игорь Сергеев, Жамшид Болтабоев, Анвар Солиев, Жалолиддин Машарипов
"Олмалиқ": Мақсатмурод Шомуродов, Шавкат Муллажонов (с), Александр Алимпиевич, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Обид Жўрабоев, Азамат Исроилов (Зоҳир Пиримов 75), Шокир Зуаги, Дилявер Абибуллаев (Диёр Туропов 46), Достон Абдураҳмонов, Санжар Шоаҳмедов, Зафар Полвонов (Шерзод Ҳакимов (46)
Захира: Умид Хонимқулов, Зоҳир Пиримов, Шерзод Ҳакимов, Дарко Станоевич, Иқбол Акрамов, Сарвар Жўраев, Диёр Туропов
Ҳакамлар: И.Танташев, А.Қўлдошев, Б.Қодиров, О.Тўйчибоев
Назоратчи: В.Валицкий.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:24, 12.04.2014.
Ўқилди: 4866 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.