Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Tribuna.com: «Шахтёр» устидан қозонилган ғалабада Санжар Турсуновнинг ўрни ҳақида

Баҳо:
+ | -

Кеча бўлиб ўтган Украина чемпионатининг навбатдаги  турида "Ворскла" ўз майдонида "Шахтёр"ни мағлубиятга учратиб (1:0), ўзига хос сенсация соҳибига айланди. Tribuna.com сайти "кончилар"нинг мағлубиятига 5та омил сабаб бўлгани ҳақида мақола чоп этди. Қувонарли томони, ушбу баҳсда Санжар Турсуновнинг ўйини полтаваликларнинг ғалабаси учун муҳим омиллардан бири бўлган.

"Турсунов Срнани хавфсизлантирди
Энди биз Турсуновни нафақат қизиқ финтларни ишлатадиган футболчи сифатида, балки "Ворскла"нинг яхши ярим ҳимоячиси сифатида ҳам биламиз. Санжар бутун ўйин давомида "Шахтёр" футболчиси Дарио Срнани "еб" қўймаган бўлса-да, унга қарши шундай ўйнадики, хорватиялик юлдуз ўзига ўхшамай қолди. Намуна сифатида ўйиннинг илк дақиқаларидаги вазиятни ёдга олишимиз мумкин. Ўшанда донецликлар сардори қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиш учун 3 марта алдамчи ҳаракат қилди, аммо Турсунов ҳар сафар бу ҳаракатларга алданмади. Срна барибир узатмани амалга оширганда, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи тўп йўлига ғов бўлди. Санжар ҳужум ташкил этишда ҳам яхши ўйнади. Айнан у туфайли Дарио кўп олдинга ўтиб кетишга таваккал қилмади. Ахир ҳар бир дақиқада рақиб унинг қанотидан олдинга ўтиб кетиши мумкин эди-да", дея ёзади сайт мухбири.

"Шахтёр"га қарши ўйин олдидан эса Санжар Турсунов "Ворскла" расмий сайтига интервью бериб, бўлажак ўйинга жамоа жанговар равишда тайёргарлик кўраётганини таъкидлаганди.

«Шахтёр»ни бутун Европада ва жаҳонда билишади. Улар бу эътирофга ўзларининг ўйинлари орқали эришишган. Ўз уйимиздаги учрашув олдидан рақибнинг ўйинини ўрганяпмиз, таҳлил қиляпмиз, ҳар бир футболчи ҳақида маълумотга эга бўляпмиз.

Мен бу жамоанинг ўйинларини Россияда ўйнаётганимда ҳам кузатиб борганман. Улардан ҳамма нарса кутиш мумкин. Улар тезкор ва техник жиҳатдан мукаммал. Ишончим комил, биз муҳим жангда яхши ҳаракат қиламиз", - дея таъкидлаганди Турсунов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:50, 13.04.2014.
Ўқилди: 6508 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.