Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«Сeонгнам»-«Сангжу Сангму» 0:0. Парк Жонг Хван: «Жeпаров майдонга тушган ўйинларда марказ ўлик ҳолатга кeляпти»

Баҳо:
+3 | -

Бугун Жанубий Корея Кей-лигаси навбатдаги 8-тур ўйинлари давом этди. Кеча «Чонбук» ўз уйида «Ульсан»ни 1:0 ҳисобида енгган бўлса, «Поханг Стилерс» - «Жежу Юнайтед» ўйинида 3:0 ҳисоби қайд этилди. «Сеул» эса ўз майдонида «Кёнгнам» билан нурсиз дурангга эришди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп сурадиган «Сеонгнам» чемпионат дебютанти «Сангжу Сангму»ни қабул қилди. Ушбу учрашув қизғин курашларга бой бўлди, аммо ўйинда ҳисоб очилмади. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров ушбу ўйин қайдномасига ҳам киритилмаган бўлса-да, бош мураббий Парк Жонг Хваннинг навбатдаги танқидлари туфайли Корея нашрларига ўз исмини ёздириб қўйди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида «Сеонгнам» бош мураббийи Парк Жонг Хван жамоанинг асосий ҳужумчиси Ким Донг Соб ва ўзбекистонлик легионер Сервер Жепаровни аямай танқид қилди. Дастлаб у жамоасининг жон куйдириб, охирги сонияларга қадар курашишидан фахрланишини айтди: "Ўз майдонимизда дурангга эришган бўлсак ҳам шогирдларимнинг курашувчан руҳиятидан мамнунман".

Журналистларнинг футболчилар ҳаракатларидан қай даражада қониқиши ҳақидаги саволидан кейин Парк Жонг Хван: "Ҳужумчимиз Ким Донг Соб ҳеч нарса қила олмади. 188 сантиметрлик бўйи бўла туриб бош билан ҳам бирорта зарба беролгани йўқ. У жудаям бўш. Олдинги мавсумларда ўзи ҳам имкониятлардан фойдаланган ва жамоадошларига ҳам қулайлик яратган бўлса, энди бу хужумчида фойдалилик хусусиятлари йўқ", деди ва гапини ўйин қайдномасига киритилмаган Сервер Жепаров мавзусига қаратди:

"Бу мавсум мен майдонга туширмаётган Сервер Жепаровнинг ҳолати ҳам Ким Донг Соб билан бир хил. Менинг жамоамга бошқалардан бир қадам кўпроқ югурадиган футболчи зарур. Шунчаки бир жойда туриб ўйнайдиган ва жамоани эмас, фақат ўзини ўйлайдиган футболчи керакмас. Жепаров на ҳимояда бирор фойда кўрсатяпти, тўпни эгаллаши билан ўзи бош ролда бўлишни истайди. У майдонга тушган ўйинларда марказ чизиғимиз мутлақо ўлик ҳолатга келяпти".

Бу дурангдан кейин «Сеонгнам» чемпионатда 7-ўринни эгаллаб турибди.

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:02, 13.04.2014.
Ўқилди: 9183 марта.
Фикрлар: 69 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.